@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Фаол фуқаролар ва ННТлар тақдирланди

 2022-06-17 20:14:00   |     Просмотров: 2825

Фаол фуқаролар ҳафталиги доирасида 15 июнь куни Ўзбекистон бўйлаб 22 та "Энг фаол ННТ" номинацияси ҳамда 22 нафар "Орамиздаги қаҳрамонлар" лойиҳаси ғолиблари тантанали равишда тақдирланди.

"Энг фаол нодавлат нотижорат ташкилоти" номинацияси ҳар йили Ўзбекистон фуқаролик жамияти ривожига, ННТлар фаоллигига қўшган ҳиссаси учун "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати томонидан берилади. Номзодлар Ҳаракатнинг Тошкент шаҳар ва ҳудудий бўлинмалари томонидан таклиф этилади ҳамда махсус Комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Бу йил нодавлат нотижорат ташкилотлари орасидан энг фаоллари қуйидаги мезонлар бўйича танлаб олинди:

  • Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган фаол ҳиссаси;
  • 2021 йилда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни самарали ва муваффақиятли амалга оширганлиги;
  • Давлат ташкилотлари ҳамда “Юксалиш” ҳаракати билан муваффақиятли ҳамкорлик йўлга қўйилгани;
  • Ўзбекистондаги ислоҳотларни амалга оширишдаги фаол иштироки.

Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати:

  • Ўзбекистон “Махсус олимпиадаси” спорт жамоат бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими
  • “INTILISH” Республика ахборот – таълим марказининг Бухоро вилояти филиали
  • “Юксалиш” ахборот маслаҳат ресурс маркази, Қашқадарё вилояти
  • “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази, Фарғона вилояти 
  • “Раҳмдиллик” жамияти, Самарқанд вилояти
  • "Истиқбол" аёллар маркази, Хоразм вилояти
  • Ўзбекистон сартарошлар ассоциациаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси
  • “Ҳамроҳ” нодавлат нотижорат ташкилоти, Андижон вилояти
  • “Қалб нури” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази, Жиззах вилояти
  • “Тўмарис” аёллар ва ёшлар маркази, Навоий вилояти
  • “Тараққиёт” аҳоли турмуш тарзини ривожлантириш маркази, Фарғона вилояти
  • “Сабр” республика ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш маркази
  • “Шарқ аёли” халқаро аёллар жамоат фонди
  • “Дугоналар” ногирон аёллар жамияти
  • “Ҳаёт” уйсиз ҳайвонларни ҳимоя қилиш нодавлат жамияти
  • Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш жамиятлари федерацияси Наманган вилояти ҳудудий бирлашмаси
  • Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази
  • Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси
  • "Юксак салоҳият" жамоат бирлашмаси
  • “Шароит плюс” нодавлат нотижорат ташкилоти
  • Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси
  • “Капалак болалар” нодавлат нотижорат ташкилоти

"ОРАМИЗДАГИ ҚАҲРАМОНЛАР" ЛОЙИҲАСИ

"Юксалиш" ҳаракатининг ушбу ташаббуси турли ҳаётий вазиятларда миллий ғурур уйғотадиган, катта-ю кичикка намуна бўла оладиган, ўзини қаҳрамонларча намоён этган Ўзбекистон фуқаролари, хориждаги ватандошларимиз, турли жамоат ташкилотлари вакилларини эътироф этишга қаратилган.

Бу йилги номзодлар Ҳаракат жамоаси томонидан саралаб олинди. Улар жамият манфаатлари учун яхшиликлар қилган, интилишлари натижасида маҳалласи, шаҳри обод бўлишига ҳисса қўшган, у ёки бу соҳада жасорат кўрсатган инсонлардир, яъни орамиздаги қаҳрамонлардир.

Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати:

  • Имоматдин Жамолов
  • Элдор Ўринбоев
  • Икром Бобожонов
  • Хосият Кaрaевa
  • Ҳaсaн Қaршиев
  • Улуғбек Юсупов
  • Сергей Денисенко
  • gazeta.uz
  • Юлдузхон Кaримовa
  • Элдор Шомуродов
  • Фaрҳод Рaфиев
  • Оксaнa Чусовитинa
  • Бaхтиёр Тошпўлaтов
  • Абдувaли Ниёзов, Ольгa Рaхимовa
  • Шaрофaт Нориевa
  • Нодирбек Абдусaтторов  
  • Азизa Умaровa
  • Зиёдиллa Бутaхaнов
  • Алибек Мaмaрaимов
  • “Мушуккент” лойиҳаси жамоаси  
  • Фaрҳод Ортиқбоев-Толипов
  • Рустaм Эгaмуродов

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати