@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати лойиҳа маслаҳатчиси/тадқиқотчиси лавозимига танлов эълон қилади

 2022-02-04 12:09:10   |     Просмотров: 1828

“Ўзбекистонда биринчи антикоррупция лабораторияларни яратиш” лойиҳасига лойиҳа маслаҳатчиси/тадқиқотчиси лавозимига танлов эълон қилинади. Лойиҳа 2022 йилнинг март ойидан июнь ойигача “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда, "Минтақавий мулоқот" халқаро нодавлат ташкилоти (Словения) кўмагида амалга оширилади.

Лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасаларини ташкил этишда илмий тадқиқотлар ўтказиш ва коррупция хавфини баҳолашга қаратилган.

 

Мажбуриятлар:

• давлат-хусусий шериклик ва мактабгача таълим соҳасида кабинет таҳлили ва ижтимоий тадқиқотларни ўтказиш, коррупция хавфини таҳлил қилиш ва баҳолаш, ижтимоий тадқиқотлар билан боғлиқ фаолиятни услубий жиҳатдан тўғри амалга оширилишини таъминлаш;

• давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишнинг молиявий-иқтисодий ва ҳуқуқий схемаларини (шартномалар лойиҳалари, тендер ҳужжатлари ва тузиш тўғрисидаги қарорлар), шу жумладан шартнома тарафлари ўртасида бундай лойиҳалар учун асосий хавф-хатарларни тақсимлашнинг мувофиқлиги нуқтаи назаридан экспертизадан ўтказиш; давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг мақсадга мувофиқлиги ва бошқалар;

• мақсадли аудиторияни, иш ҳажмини, тадқиқот доирасини аниқлаш ва танлаш бўйича маслаҳат бериш;

• респондентлар учун анкеталарни тайёрлаш;

• давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишнинг молиявий моделларини таҳлил қилиш (ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги, лойиҳада бюджет иштирокини оптималлаштириш имкониятларини баҳолаш ва бошқалар);

• аниқланган муаммолар юзасидан эксперт хулосалари ва тавсиялар тайёрлаш.

Талаблар:

• “Иқтисодиёт” / “Иқтисодиёт ва молия” / Юриспруденция йўналишлари бўйича олий маълумот;

• давлат-хусусий шериклик соҳасида 3 йил, таълим соҳасида 5 йил иш стажи + мактабгача таълим муассасаларида 3 йил иш стажи;

• қонун ҳужжатлари нормалари ва давлат-хусусий, бюджет, ер қонунчилиги, мактабгача таълим соҳасидаги мавжуд вазиятни билиш;

• рус ва ўзбек тилларини ёзма ва оғзаки билиш, инглиз тилини билиш қўшимча афзаллик беради;

• ижтимоий тадқиқотлар, кабинет тадқиқоти, коррупция хавфини таҳлил қилиш ва баҳолаш тажрибасига эга бўлиш;

• юқори даражадаги мулоқот ва музокаралар олиб бориш қобилияти;

• мақсадга эришувчанлик.

Имкониятлар:

• фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида рўйхатга олиш;

• тўлиқ бўлмаган иш вақти;

• суҳбат натижаларига кўра иш ҳақи.

Ариза беришнинг сўнгги муддати: 2022 йил 25 февраль

Резюмени info@yumh.uz электрон почта манзилига “Лойиҳа маслаҳатчиси/тадқиқотчиси лавозимида ишлашга” деган ёзув билан юбориш сўралади.