@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Жамоатчилик муҳокамасига таклиф этамиз

 2021-12-01 10:32:09   |     Просмотров: 2060

Бугун, 1 декабрь куни Тошкент шаҳрида болаларни мактабга қабул қилиш босқичида коррупциявий хавф-хатарларни ўрганиш бўйича тадқиқот натижаларининг жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилади.

Ушбу тадқиқот “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти (Словения) билан ҳамкорликда амалга ошираётган “Ўзбекистонда биринчи антикоррупция лабораторияларини яратиш” лойиҳаси доирасида ўтказилди. 

Лойиҳа мақсади — коррупция хавфини ўрганиш, баҳолаш методологияси ва механизмини яратиш, кенг жамоатчиликни тадқиқотларга жалб этишдан иборат. Тадқиқотнинг биринчи босқичи бошланғич мактабга қабул қилишда коррупция хавфи ва ҳалолликни баҳолашга қаратилган.

Санаси ва вақти: 1 декабрь, 14:00—17:00

Манзил: Тошкент ш., Ш. Рашидов кўчаси, 16 А (“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати офиси)

Шунингдек, “ZOOM” иловаси орқали уланиш мумкин:
https://us02web.zoom.us/meeting/register/tZUqdu-sqj0jEtV13ARLTb49vaPRKqG2DeXU

Медиа ва жамоатчилик вакилларини таклиф этамиз!