@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Маҳаллий лойиҳалар учун “лойиҳа менежери” вазифасига танлов эълон қилинади

 2021-09-13 15:30:25   |     Просмотров: 1182

“Марказий Осиёда инклюзив, иқтисодий ўсишнинг далилларга асосланган фуқаролик жамиятини фаоллаштириш” маҳаллий лойиҳаси доирасида ишлаш учун “лойиҳа менежери” вазифасига мутахассис танлови эълон қилинади.

Лойиҳа фуқаролик жамиятининг Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда маълумотларга асосланган инклюзив иқтисодий бошқарувга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган.

Лойиҳа мақсади — Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича вазирлиги (FCDO)  молиялаштираётган “Иқтисодий ривожланиш учун самарали бошқарув” (EGED) дастури доирасида ҳукуматни иқтисодий сиёсатдаги аниқ ислоҳотларга масъулиятини оширишда фуқаролик жамиятининг салоҳияти ва имкониятларини кенгайтириш.

Лойиҳа Техник ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги (ACTED, Франция)нинг Ўзбекистондаги филиали иштирокида маҳаллий ҳамкор – “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Лойиҳа менежери қуйидаги асосий вазифаларни бажаради, қўшимча вазифалар ҳам қўшилиши мумкин:

- “Марказий Осиёда инклюзив, иқтисодий ўсишнинг далилларга асосланган фуқаролик жамиятини фаоллаштириш” ҳудудий лойиҳаси бўйича маҳаллий консультантлар фаолиятини мувофилаштириш;

- лойиҳани амалга оширишда “Юксалиш” УМҲнинг бош офиси лойиҳалар бўлими, Ҳаракатнинг вилоят бўлинмалари, маҳаллий маслаҳатчилар ва ҳамкор ташкилотлар билан алоқада бўлиш;

- “Юксалиш” УМҲнинг Тошкент шаҳридаги бош офиси олдида доимий равишда ҳисоб бериб бориш;

- “Юксалиш” УМҲ офиси ва ҳамкор ташкилотлар, маслаҳатчилар билан лойиҳани амалга ошириш режалари ҳамда йиллик (чорак, ойлик) иш дастурларини, шунингдек, операцион тармоқ жадвалларини тайёрлашда иштирок этиш;

-  лойиҳа бўйича барча фаолиятни амалга ошириш жараёнини мониторинг қилиш;

- лойиҳани амалга ошириш бўйича ойлик ва чорак мониторинг ҳисоботларини, бошқа тезкор маълумотларни тайёрлашда кўмаклашиш;

- консультантлар ишини баҳолашда иштирок этиш, улар томонидан тайёрланган жорий ҳисоботларни ўз вақтида кўриб чиқиш;

- лойиҳани амалга оширувчи гуруҳ вакиллари ва жалб қилинган аудиторлар томонидан лойиҳанинг бажарилишини баҳолаш учун зарур материалларни тайёрлашда иштирок этиш;

- лойиҳа ижрочиларининг кузатув миссияларида иштирок этиши ва тайёргарлик кўришида кўмаклашиш;

- топшириқларга мувофиқ юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган тегишли жорий ҳисоботларни (тезкор, ойлик, чорак ва йиллик) ва бошқа тегишли ҳужжатларни шакллантириш;

- лойиҳа офисида логистика ва хўжалик фаолиятига кўмаклашиш. 

Номзодга қўйиладиган талабалар:

- иқтисодиёт ёки бошқа тегишли соҳа бўйича олий маълумот (мазкур йўналишда давлат хизматида ишлаши устунлик беради);

- соҳада камида 3 йиллик иш тажрибаси ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларда, шу жумладан баҳолаш ва мониторингда камида 2 йиллик амалиёт. Халқаро молия институтлари томонидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларида ёки шунга ўхшаш мураккаб вазифаларда ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўналишида  иш тажрибаси устунлик беради;

- лойиҳани амалга ошириш жараёнлари билан боғлиқ махфий маълумотларни сақлаш қобилияти;

- Компьютер саводхонлиги: Windows (MS Word, Excel, Project ва ҳк.) дастурларининг тажрибали фойдаланувчиси бўлиш;

- Тил билиши: рус тили ёки/ва ўзбек тили (шарт) ва инглиз тили (ишчи тил даражасида).

 

Ҳудуд: Ўзбекистон Республикасининг 5 та ҳудуди танлаб олинади

Бандлик: тўлиқ

Иш ҳақи: рақобатбардош, суҳбат натижасига қараб

Ариза беришнинг сўнгги муддати: 2021 йил 20 сентябрь

Резюмени info@yumh.uz электрон почта манзилига “Маҳаллий лойиҳа менежери вазифасига” деган ёзув билан юбориш сўралади.