@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Ёшларга бағрикенглик ҳақида фильм намойиш этилди

 2021-09-10 15:34:23   |     Просмотров: 81

Бугун Фарғона давлат университети қошидаги Бағрикенглик марказида талабалар “Эркинлик ёзувчилари” (Freedom Writers) фильмини томоша қилди. Фильм қийин вазиятдаги ўсмирлар қалбини забт этишга уринадиган ўқитувчининг мураккаб ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Хилари Суэнк иштирокидаги драма ҳаётий воқеалар, яъни ўқувчиларнинг кундаликлари асосида тасвирга олинган.

Картина намойишидан сўнг ёшлар Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги тенгдошлари ҳамда Қирғизистон ва Тожикистонда Дўстлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик маркази фаоллари ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича юрист Дилфуза Куролова билан онлайн режимда фильмни муҳокама қилди.

Тадбир Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Марказий Осиёда бағрикенглик ва тинчлик йўлида трансчегаравий ва соҳалараро мулоқот” лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Лойиҳа Конрад Аденауэр номидаги жамғарма бошчилигидаги консорциум билан учта мамлакатдаги ҳамкорлари — “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати (Ўзбекистон), “BIOM” экологик ҳаракати (Қирғизистон) ҳамда “Гендер ва тараққиёт” жамоат ташкилоти (Тожикистон) томонидан амалга оширилмоқда.


“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати