@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Ҳудудларда COVID-19 га қарши эмлашга нисбатан ишончни кучайтириш мақсадида жамоатчилик билан мулоқотлар бошланди

 2021-08-04 16:58:03   |     Просмотров: 2671

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, ЮНИCЕФ ва ЖССТ билан биргаликда COVID-19 га қарши эмлаш мавзусида жамоатчилик билан мулоқотларни бошлади. Бу мамлакатдаги жамоаларнинг қўрқувини бартараф этиш ва улар ўртасида кенг тарқалган нотўғри маълумотни олдини олишдаги муҳим қадамдир.


Жамоатчилик билан мулоқотлардан аввал Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида маҳалла раҳбарлари ҳамда хотин-қизлар, ёшлар ва дин уламолари билан маслаҳатлашувлар ўтказилади. 


— Ҳукумат Ўзбекистонда COVID-19 га қарши эмлашни йўлга қўяр экан, эмлашни тарғиб қилишга маҳаллий жамоаларни жалб қилиш муҳим роль ўйнайди, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баходир Юсупалиев. — Мулоқот маҳаллий раҳбарлар учун жамоаларнинг хавотирлари ҳақида гапириш ва аҳоли орасида вакцинага бўлган ишончсизликни бартараф этиш бўйича ечимларни таклиф қилиш учун платформа бўлиб хизмат қилади.


Жамоатчилик мулоқотларининг дастлабки серияси Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бошланди. Бундай тдбирлар барча вилоятларда маҳаллий етакчилар ва халқ ҳурматига сазовор бўлган шахсларни қамраб олади. 


— COVID-19 билан курашиш учун ҳукумат ва халқаро ҳамжамият вакциналарни етказиб берар экан, жамоалар ўз қўрқувлари ва ваксинага нисбатан қатъиятсизликни енгиш орқали эмлатишга сафарбар этилаётгани муҳим аҳамият касб этади, — таъкидлади ЮНИСЕФ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. — Биз ҳозир иккита пандемиянинг ўртасидамиз: COVID-19 пандемияси ҳамда вирус ҳақидаги нотўғри маълумотлар, фитна ва ноаниқликлардан иборат инфодемия. Жамоалар билан мулоқотлар давомида этика жиҳатларини эътибор қаратилади. Бундай тадбирлар аҳолида эмлашга бўлган ишончни мустаҳкамлашга қаратилган.


Жамоатчилик мулоқотларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг иммунизация йўналишидаги экспертлари олиб боради. Улар COVID-19 га қарши эмланиш бўйича аҳолининг хавотирларини маслаҳатлашув тариқасида муҳокама қилиб, эмлаш бўйича уларни қизиқтираётган саволларга жавоб беради. 


— Пандемия ва вакцинация мамлакатнинг ҳар бир фуқаросини ташвишга солмоқда, шу боис қарор қабул қилиш жараёнига аҳолининг барча қатламларини инклюзив равишда жалб қилиш муҳим аҳамият касб этади, — дея қайд этади “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов.


Ўзбекистон, бутун дунё каби, пандемиянинг учинчи тўлқини билан курашар экан, COVID-19 га қарши эмланиш ҳақида афсона ва нотўғри маълумотлар муаммоси сақланиб қолмоқда.


“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати