@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Қамаши туманида Давлат дастури ва ҳудудий Инвестиция дастури ижроси юзасидан ўтказилган мониторинг натижалари

 2021-06-28 17:19:00   |     Просмотров: 1874

   Жорий йилнинг 23-24 июнь кунлари Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 2021 йил - “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 129-банди “Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш” ва 2021-2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастурига асосан режалаштирилган янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва капитал таъмирланадиган иншоотлар бўйича амалга оширилган ишларнинг ҳолати юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик Кенгаши аъзолари ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида мониторинг ўтказилди.

  Давлат дастурининг 129-банди бўйича Қашқадарё вилоятида жами 362 та (1 трлн. 32 млрд. сўм) миқдоридаги лойиҳаларни (535 млрд. сўми ташаббускорларнинг ўз маблағлари, 393 млрд. 320 млн. сўми хизмат кўрсатувчи тижорат банкларининг кредит ресурслари, 28 млн. 341 минг АҚШ доллари хорижий инвесторларнинг маблағлари, 6 млн. 134 минг АҚШ доллари эса хорижий молия институтларининг маблағлари ҳисобидан) амалга ошириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилган. Шу кунгача қиймати 123,3 млрд. сўмлик 126 та лойиҳалар молиялаштирилган. Шундан (21,2 млрд.сўм ўз маблағи ҳисобидан, 102,1 млрд.сўм банк кредитидан).

   Хусусан, Қамаши туманида Давлат дастурининг 129-бандига кўра умумий қиймати 43 млрд. 760 млн. сўмлик 13 та лойиҳа амалга оширилиши ҳисобига 530 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 1 июнь ҳолатида 7 та лойиҳа бугунги кунда ўз фаолиятини бошлаганлиги, 6 та лойиҳа эса муддатида бажарилмаганли(шундан, 4 та лойиҳа истиқболсиз деб топилган)ги аниқланди.

   Шунингдек, 2021-2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастурига биноан туманда 124 млрд. 233 млн сўмлик 56 та лойиҳа амалга оширилиши ҳисобига жами 789 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, шундан, саноат йўналишида 21 млрд. 421 млн. сўмлик 13 та лойиҳа, хизмат кўрсатиш йўналишида 59 млрд. 51 млн. сўмлик 21 та лойиҳа ва қишлоқ хўжалиги йўналишида 43 млрд. 760 млн сўмлик 22 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган.

   Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатида умумий қиймати 17 млрд. 470 млн. сўмлик 26 та лойиҳа амалга оширилиши ҳисобига 182 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган бўлиб, амалда қиймати 75 млрд. 634 млн. сўм эвазига 43 лойиҳа ишга туширилган, натижада 766 та янги иш ўрни яратилган.

Шундан:

  • саноат йўналишида қиймати 4 млрд. 297 млн. сўмлик 7 та лойиҳа;
  • хизмат кўрсатиш йўналишида қиймати 41 млрд. 875 млн сўмлик 18 та лойиҳа;
  • қишлоқ хўжалиги йўналишида қиймати 29 млрд. 462 млн сўмлик 18 та лойиҳа амалга оширилган.

  Мониторинг жараёнида, ҳудудий Инвестиция дастурига биноан “Турсунов Муҳаммадали Тўлқинович” хусусий корхонасининг фаолияти ўрганилди. Корхона томонидан қиймати 560 млн сўм маблағ эвазига тикувчилик цехи ташкил этилиб, 10 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминланган. Бироқ тадбиркор иштирокида ўтказилган суҳбатда бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотишда бир қатор қийинчиликлар мавжудлиги, жумладан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга нисбатан туманда талабнинг пастлиги маълум бўлди. Тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилаётган кўрпа-тўшак ҳамда махсус кийим-кечакларни сотишга кўмаклашиш мақсадида, туман мутасаддиларининг саъй-ҳаракатлари билан туманда фаолият юритаётган таълим ва тиббиёт муассасалари билан шартнома асосида уларга ушбу маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан келишувга эришилди.

   Бундан ташқари, мониторинг жараёнида 2021-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига кўра, жорий йилнинг 1 июнь ҳолатида ишга туширилиши белгиланган 53 та лойиҳадан 42 таси бугунги кунда ўз фаолиятини бошлаганлиги, 11 та лойиҳа эса муддатида бажарилмаганлиги (шундан, 6 та лойиҳа истиқболсиз деб топилган) аниқланди.

  Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари билан бўлиб ўтган суҳбат жараёнида бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотишда бир қатор қийинчиликлар мавжудлиги, жумладан аҳолининг тўлов қобилияти пастлиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга нисбатан туманда талабнинг пастлиги, туманда коммуникация инфратузилмаси яхши ривожламаганлиги тўғрисида маълум қилишди.

  Умуман олганда, 2021 йил учун Қамаши тумани Инвестиция дастурида белгиланган вазифаларнинг асосий қисмининг ижроси таъминланган.

 Юқорида кўрсатилган айрим муаммо ва камчиликлар юзасидан тегишли идора ва ташкилот раҳбарларининг масъулиятини ошириш мақсадга мувофиқ.

“Юксалиш” УМҲ Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси