@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Яшил қурилиш асослари, яшил стандартлар ва энергия самарадорлик

 2021-06-18 18:16:00   |     Просмотров: 1184

Қандай қилиб қулай, функционал, хавфсиз ва энергия тежамкор биноларни атроф-муҳитга зарар етказмасдан қуриш мумкин? Қайта тикланувчи энергия манбаларини бинолар қурилишига қай  тарзда уйғунлаштирса бўлади? Ақлли бино ўзи нима? Шу каби саволларга архитекторлар, муҳандислар ва лойиҳаловчилар, ихтисослаштирилган олий ўқув юртлари талабалари 18 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган семинар давомида жавоб олди.

   Семинар Юксалиш умуммиллий ҳаракати қошидаги Шаҳарсозлик тўлқини ташаббуси ва Ўзбекистон Экологик қурилиш кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда LEED AP, C.E.M., энергия самарадорлик, яшил қурилиш, қайта тикланадиган энергия манбалари ва барқарор ривожланиш масалалари бўйича халқаро эксперт Темур Аҳмедов маъруза қилди. У ушбу соҳада 16 йилдан ортиқ вақт давомида АҚШда фаолият юритади. Т. Ахмедов Ўзбекистонда 2019 йилдан бери яшил технологиялар ва бошқа инновацияларни тарғиб қилиш билан шуғулланиб келмоқда. Унинг ушбу йўналишдаги семинарини АҚШ, Россия ва Ўзбекистондан бўлган 500 дан ортиқ меъморлар, муҳандислар, мутахассислар ва талабалар тинглаган.

   Таъкидланганидек, яшил қурилиш, экология, яшил ҳудудлар ва барқарор шаҳарсозлик мавзуси айни вақтда долзарб мавзудир. Глобал иқлим ўзгариши таҳдиди ўсиб бораётган, табиий ресурслар камаяётган ва дунё экотизими “коллапс”га дуч келган айни бир пайтда, айниқса, глобал қурилиш саноати мисли кўрилмаган синов босқичида турибди.

   Дунё миқёсидаги биноларда бирламчи энергиянинг тахминан 40 фоизи, электр энергиянинг 67 фоизи, барча хомашёнинг 40 фоизи, ичимлик суви заҳирасининг 14 фоизи истеъмол қилинади, шунингдек, барча карбонат ангидрид газининг 35 фоизи ҳамда қаттиқ шаҳарлар чиқиндиларининг деярли ярмини ишлаб чиқаради.

   Яшил қурилиш, яшил бинолар, бардошли бинолар (Green Building, Green construction или Sustainable building) булар – биноларни қуриш ва фойдаланишга топшириш амалиёти. Унинг мақсади – биноларнинг сифатини ва уларнинг ички муҳити қулайлигини сақлаб қолиш ёки яхшилаш билан бирга, энергия ва моддий ресурслар сарфини камайтиришдир.

  Яшил қурилишнинг вазифалари қаторига қурилиш фаолиятининг инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга зарарли таъсирини камайтириш, бунга янги технологиялар ва ёндашувлардан фойдаланиш орқали эришилади; минтақавий энергия тармоқларига юкни камайтириш ва уларнинг ишлаш ишончлилигини ошириш; янги қурилиш биноларини сақлаш харажатларини камайтириш киради.

   Яшил қурилишни ривожлантириш даражаси бевосита фан ва техника ютуқларига, саноат муҳандислари фаолиятига ва жамиятнинг экологик тамойиллардан хабардорлигига боғлиқ.

   Яшил қурилишда барқарор ёндашувни тартибга солиш, биноларнинг асл принципларга мувофиқлик даражасини баҳолаш яшил стандартларга чақирилади. Улар биноларни анъанавий лойиҳалашдан қурилишга, иморатлардан барқарорликка ўтишни тезлаштиради. Ушбу турдаги дизайн кўриниши хавфсизлик ва инсон учун қулай соғлом турмуш шароитларини таъминлайди; атроф-муҳитга салбий таъсирни чеклайди; келажак авлодларнинг манфаатларини ҳисобга олади.

   Яшил қурилиш стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бизнесни, инновацион технологияларни, иқтисодиётни рағбатлантиради, жамият ҳаётининг сифатини ва атроф-муҳит ҳолатини яхшилайди. Улар ақлли иқтисодиёт учун восита, яъни барча босқичларда пулни тежайди ва дунё тенденциясига қўшилишга ҳисса қўшади. Бу чет эл инвестициялари  ва дунё томонидан тан олиниш сари муҳим қадамдир.

Маълумот учун: июль ойида "Биноларингизга Қуёш энергиясини қаерда, қачон ва қандай қилиб жорий қилиш мумкин?" мавзусида навбатдаги семинар ўтказилиши режалаштирилган. Унда  қуёш ва шамол энергетикаси соҳасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда лойиҳалари бўлган халқаро эксперт Сиримбет Идрисов иштирок этади.

Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати