@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

«Ezgu amal» хайрия онлайн марафони доирасида болалар учун байрам ташкил этилди

 2021-06-01 17:45:50   |     Просмотров: 2586

Болалик — ҳар бир инсон ҳаётидаги энг ажойиб давр. У шундай сеҳрли оламки, унда шодон кулгу, меҳр, беғуборлик, энг ёрқин ва унутилмас лаҳзалар бор.
Бугун "Ezgu amal" хайрия марафони доирасида Болалар миллий тиббиёт марказида саратонга чалинган болалар учун байрам ташкил қилинди. 


1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган тадбир болалар ва ота-оналар, шифокорлар, волонтёрлар ва бошқа бефарқ бўлмаган инсонларни бир майдонга жамлади. "Қуёшжон" ташаббускор гуруҳи волонтёрлари жажжи кун қаҳрамонларига олам-олам қувонч улашди. 


"Eriell Group" компанияси хайрия марафони мобайнида "Ezgu amal" фондининг махсус ҳисоб рақамига 50 млн сўм миқдорида хайрия маблағини ўтказди. Шу боис тадбир ташкилотчилари компания вакилларига миннаторлик сертификатларини топширди. 


Ушбу маблағлар 5 нафар боланинг даволаниши учун дори-дармонлар харид қилишга ва тиббий хизматларига сарфланди:
Н. Аблулахатова 

▫️ПЭТ-текширув — 3 200 000 сўм
▫️Лаборатория хизматлари — 3 040 000 сўм


Д. Жураева 
▫️Тромбо дорилари — 552 700 сўмдан 4 дона


С. Шавкатов 
▫️ПЭТ-текширув — 3 200 000 сўм


Б. Аъзамова 
▫️Дори препаратлари — 6 094 300 сўм


Р. Олимжонова
▫️Лаборатория хизматлари — 2 940 000 сўм


Маблағнинг бир қисми, шунингдек, Болалар миллий тиббиёт марказининг онкогематология бўлимидаги болалар хонасини безатишга (мебеллар — 9 млн 200 минг сўм, инвентарлар — 13 млн 218 минг сўм, ўйинчоқлар — 3 млн 318 минг сўм) йўналтирилди.


Эслатиб ўтамиз, "Юксалиш" УМҲ "Ezgu amal" жамоат фонди билан ҳамкорликда 11 майдан саратон билан курашаётган ва уни енгиб ўтган болалар учун "Ezgu amal" хайрия онлайн марафонига старт берган эди. Марафон 9 июнга қадар давом этади.


“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати