@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

24 нафар журналист ва блогерлар медиа мактабни тамомлади

 2021-05-22 16:50:35   |     Просмотров: 1946

19—21 май кунлари Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида “Юксалиш” умумиллий ҳаракати томонидан Конрад Аденауэр фондининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси кўмагида ташкил этилган  “Журналист ва блогерлар мактаби” якунланди.

ОАВ вакилларини қўллаб-қувватлаш, журналист ва блогерларнинг ахборот маконида сифатли ва қизиқарли контент яратиш бўйича салоҳиятини ошириш, материалларини замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда тайёрлаш, уларни ижтимоий тармоқлар орқали оммалаштириш борасида билим ва кўникмаларини оширишга кўмаклашувчи медиа мактаб бу гал ҳам қизиқарли, интерактив, маълумотларга бой тарзда ўтди.

Бобур Бекмуродов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси:

- Медиа мактаб лойиҳаси ҳудудлардаги жамоатчилик фаоллари, фаол фуқаролар, журналист ва блогерлар салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Келгусида профессинал фаолиятингизни янада юксалтириш учун халқаро даражадаги тренерларни ҳам жалб қилишни мақсад қилганмиз. Биз ҳозир катта йўлни босиб ўтяпмиз, дейиш мумкин. Булар нима учун қилиняпти? Яхши биласизлар, давлат раҳбари сўз эркинлигини таъминлаш, эркин ва фаровон жамият қуриш – танлаган ҳамда ортга қайтмайдиган йўлимиз эканини кўп таъкидлайди. Бунинг учун албатта, конструктив ахборот майдони керак. Бу майдон иштирокчилари эса профессионал журналистлардир. Шунинг учун у қанча кенг бўлса, қанча профессионал бўлса, етук жамиятни қура оламиз. Ушбу йўл осон эмаслигини, қийнчиликларга дуч келиш мумкинлигини ҳам айтиш керак. Бизнинг медиа мактаб ана шу қийинчиликларни енгишга, катта бир журналистлар жамоасини шакллантиришга кўмакчи бўлишига ишонамиз. ОАВ вакилларининг ҳар қандай таклифларини тинглашга, ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

Тренинглар давомида Замонавий журналистикани ривожлантириш марказининг тренерлари Саида Сулайманова ҳамда Эмиль Фахреев томонидан мультимедиа воситаларидан фойдаланган ҳолда аудитория учун қизиқарли контент яратиш, муаллифлик материалига кенг оммани жалб қилиш, SMM-фаолият ва унинг базавий тушунчалари, визуализация воситалари, ижтимоий тармоқларда саҳифа юритиш, инфографикалар яратиш ва бошқа мавзуларда ҳам ўқув, ҳам амалий машғулотлар ўтилди.

Медиа мактаб якунида 24 нафар битирувчиларга сертификатлар топширилди. Келгусида улар медиа маконида ўз ўрнига эга бўлишларига ҳамда йирик медиа лойиҳаларга қўл уришларига умид билдирилди.

“Журналист ва блогерлар мактаби” лойиҳаси давом этади. Соҳанинг фаол, қалами ўткир, замонавий фикрловчи вакилларини қўллаб-қувватлаш, тажриба орттиришига имкон яратиш йўлидаги ҳаракатлар ҳам миқдор, ҳам макон жиҳатидан кенгайиб бораверади.

Эслатиб ўтамиз, 17-19 март кунлари Фарғона шаҳрида ўтказилган медиа мактабни 20 нафар битирувчи - журналист ва блогерлар тамомлаган эди. 

"Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати