@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Косон туманида Давлат дастури ижроси юзасидан “жамоатчилик назорати” тадбирлари ўтказилмоқда

 2021-05-10 12:05:46   |     Просмотров: 509

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан жойларда 2021 йил — “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ҳамда ҳудудий Инвестиция дастурларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида, сифатли бажарилиши юзасидан жамоатчилик назорати тадбирлари ташкил этилди.


2021 йилга мўлжалланган ҳудудий Инвестиция дастури бўйича жорий йилнинг 1 май ҳолатига бажарилиши белгиланган тегишли бандлар юзасидан Қашқадарё вилоятининг Косон туманида мониторинг ўтказилди.


Мониторинг жараёнида Инвестиция дастурига кўра жорий йилнинг 1 май ҳолатида ишга туширилиши белгиланган 25 та лойиҳадан 16 таси бугунги кунда ўз фаолиятини бошлаганлиги, 9 та лойиҳа эса ўз муддатида бажарилмаганлиги (шундан, 4 та лойиҳа истиқболсиз деб топилгани) аниқланди.


Шунингдек, Президентининг 2020 йил 16 июндаги Қарорига мувофиқ, тижорат банклари томонидан хизмат кўрсатиш соҳасида кредит линияси 7 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан ажратилиши белгиланган.

Бироқ шунга қарамасдан, туман Инвестиция датурига биноан хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича янги инвестиция лойиҳаларини ишга туширган бир қатор тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу йўналишда тижорат банклари томонидан кредитлар 3 йил муддатга ажратилган. Ўз навбатида ажратилган кредитларининг қайтариш муддати ва имтиёзли даври қисқалиги сабабли, бугунги кунга келиб бир қатор муаммолар юзага келаётганлиги айтиб ўтилди. 


Бундан ташқари, истиқболсиз деб топилган 4 та лойиҳа ўрнига ҳозирги кунда қўшимча иш ўринларини яратиш ҳамда ҳудудий инфратузилмани ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган бошқа лойиҳаларни бажариш бўйича ишчи гуруҳ томонидан таклиф ва тавсиялар берилиб, мутасаддилар билан келишиб олинди.


“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси