@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Веб-портал яратиш бўйича танлов

 2021-01-05 18:34:22   |     Просмотров: 157

Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган “Марказий Осиёда тинчлик ва бағрикенглик йўлида трансчегаравий кўп томонлама мулоқот” лойиҳаси веб-портал яратиш учун танлов эълон қилади.

Лойиҳа Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп томонлама трансчегаравий мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантиришга, тотувлик ва ҳамжиҳатликни кенгайтириш, радикаллашувнинг олдини олишга қаратилган. Лойиҳа Конрад Аденауэр жамғармаси бошчилигида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати (Ўзбекистон), "БИОМ" Экологик ҳаракати (Қирғизистон) билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегарадош вилоятларидаги учта педагогик профилдаги университетларида веб-портал (HUB) яратиш ва керакли ускуналар билан жиҳозлаш режалаштирилган.

Веб-портал лойиҳанинг мақсадли гуруҳлари эҳтиёжларига, шу жумладан, мулоқот майдонлари тизимини, ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш платформаларини яратишга йўналтирилади; норасмий муносабатлар, демократия, ўзини ўзи бошқариш ва ўзини ўзи ташкил этиш ғояларига асосланган фаолиятнинг клуб шаклларини ривожлантириш, жамоат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимият органлари ва таълим муассасаларининг мулоқот учун майдон яратиш орқали салоҳиятини оширишга ҳисса қўшишга қаратилади.

Веб-портални яратиш бўйича техник вазифалари билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://bit.ly/3hJ6iBC

Малака талабларига жавоб берадиган барча номзодлар ўз аризаларини azyk.ulanov@gmail.com электрон манзилига маҳаллий вақт билан соат 23:59 гача (Бишкек, Қирғизистон) 2021 йил 30 январга қадар юбориши лозим.