@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Ўзбекистонда “Инновациялар учун ҳамкорлик” дастури доирасида жамоат кенгашлари учун услубий қўлланма яратиш бўйича мутахассислар учун бўш иш ўринларига танлов эълон қилинади

 2021-01-05 10:26:34   |     Просмотров: 335

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати “АРГО” Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси (Қозоғистон) билан биргаликда АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмаги билан Ўзбекистонда “Инновациялар учун ҳамкорлик” дастурини амалга оширмоқда.

Дастур Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари, давлат идоралари ва бизнес ҳамжамияти ўртасида самарали ва конструктив ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамоатчилик кенгашлари салоҳиятини ошириш орқали фуқаролик жамиятининг ролини янада оширишга қаратилган. 

Дастур доирасида Ўзбекистон жамоатчилик кенгашлари вакиллари учун услубий қўлланмани ишлаб чиқиш режалаштирилган. У ўз ичига жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш бўйича тавсиялар, шу жумладан унинг аъзолари таркиби ва тузилмаси, тадбирларнинг намунавий режалари (жамоатчилик назорати, эшитувлари ва бошқалар)ни олади. Бундан ташқари, қўлланмада мамлакатдаги статус-кво, илғор халқаро тажриба ва жамоат кенгашларининг самарали ишини ташкил этиш ёндашувлари таҳлили киритилиши керак.

Ушбу дастурни амалга ошириш доирасида жамоатчилик кенгашлари, мутахассислар учун услубий қўлланмани ишлаб чиқувчилар жамоаси учун бўш иш ўринлари очиқ танлов эълон қилинади:

  • 1 нафар юрист;
  • жамоатчилик кенгашларида ижобий иш тажрибасига эга бўлган 2 нафар амалиётчи;
  • 1 нафар таҳлил бўйича мутахассис.

Мутахассисларнинг тажрибаси ва маълумотига қўйиладиган асосий талаблар:

  • ️Олий маълумот;
  • ️Жамоатчилик кенгашлари фаолияти соҳасидаги Ўзбекистон қонунчилигини билиш;
  • ️ Жамоатчилик кенгашидаги иш стажи — камида 1 йил;
  • Методик ишланмалар, тавсиялар ёзиш тажрибаси;
  • ташкилотчилик, саводхонлик, вазифаларни ўз вақтида бажариш, самарадорлик, таҳлил қилиш қобилияти;
  • Мослашувчанлик ва жамоада ишлаш қобилияти;
  • Рус ва ўзбек тилларини билиш.

Ўз резюме ва илова хатларингизни 2021 йил 11 январгача p4i@yumh.uz электрон манзилига “Услубий қўлланмани ишлаб чиқиш бўйича мутахассис лавозими учун” деб юборишингиз лозим.