@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Ўзбекистонда биринчи «ННТ мактаби» доирасида 15 нафар фуқаролик жамияти фаоллари ўқишни тамомлади

 2020-12-21 16:32:29   |     Просмотров: 3930

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати “АРГО” Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси (Қозоғистон) билан ҳамкорликда USAIDнинг молиявий кўмагида Ўзбекситонда илк бор “ННТ мактаби”ни ташкил этди. 


Мақсад — ташкилий ривожлантириш, ижтимоий буюртма, тажриба ва илғор амалиётлар алмашиш учун майдон яратиш асосида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг салоҳият ва малакасини ошириш.


Жорий йилнинг 15 декабридан 19 декабрига қадар Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 15 нафар ННТ ходимлари мактабнинг илк ўқув машғулотларини тамомлади. Улар  малакали тренерлар иштирокида давлат ижтимоий буюртмасини олиш учун ташкилий ривожланиш бўйича билим ва салоҳиятларини оширди. Хусусан, маъруза шаклидаги мини-сессиялар, амалий машғулотлар ва маҳорат дарсларида етакчилик ва стратегик бошқарув, дастурлар ва хизматлар сифатини бошқариш ва назорат қилиш, менежментни молиялаштириш ва барқарорлик ҳамда жамоатчилик ва коммуникациялар билан алоқалар жиҳатлари кўриб чиқилди.


ННТ вакиллари ўз ташкилотининг ташкилий ривожланиши бўйича янги билимларни ўзлаштиради, зарурий ҳужжатлар, қоидалар ва амалиёт учун тайёр қўлланмага (инструмент) эга бўлди.


Ташкилотчилар таъкидлашича, ННТлар вакиллари учун ўқув майдони яратиш ғояси Ўзбекистонда «Инновация учун ҳамкорлик» дастурини амалга ошириш мобайнида юзага келди. Унинг доирасида республиканинг турли вилоятларидаги 9 та ННТлар ташкилий ривожланишни такомиллаштириш бўйича сифатли тайёргарликдан ўтди, зарур ҳужжат, қоида ва амалиётларни ишлаб чиқди.


Дастурда иштирок этиш истагини билдириб, ариза топширган, бироқ танловдан ўтолмаган кўпгина ННТлар ва дастурда қатнашиб, ижобий ўзгаришларни кўрган бошқа ННТлар «Юксалиш» УМҲга ташкилий ривожланиш ва давлат ижтимоий буюртмасини олиш бўйича қўшимча ўқув тадбирларини ўтказишни сўраб мурожаат қилишмоқда.


Мазкур ННТларнинг мурожаатларига жавобан, шунингдек, уларнинг вакиллари салоҳиятини салмоқли равишда ошириш мақсадида «ННТлар мактаби»ни ҳудудларда очилаётган коворкинг-марказлар дастури доирасида ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинди. 


«ННТлар мактаби» доираисида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 45 нафар ННТлар вакиллари уч гуруҳда ўқитилади. Ўқиш якунида уларга сертификат берилади.


Бу каби шаклдаги ўқув машғулотларини ташкил этиш сифатли таълим олиш, яқиндан танишиш, тажриба алмашиш ва ўзаро амалиёт ўташ, ННТлар учун долзарб бўлган муаммоларни муҳокама қилиши ва биргаликда ечим излаш имкониятини ҳам беради. 

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати