@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ННТлар мактабида ўз салоҳиятини ошириши мумкин

 2020-12-01 16:48:59   |     Просмотров: 4591

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва “АРГО” Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси томонидан USAIDнинг молиявий кўмаги ёрдамида “ННТлар мактаби” ташкил этилмоқда.

Мақсад — ташкилий ривожлантириш, ижтимоий буюртма, тажриба ва илғор амалиётлар алмашиш учун майдон яратиш асосида нодавлат нотижорат ташкилот вакилларининг салоҳият ва малакасини оширишдир.

Ғоя қандай вужудга келди?

ННТ вакилларини ўқитиш учун платформани яратиш ғояси Ўзбекистонда “Инновациялар учун ҳамкорлик” дастурини амалга ошириш жараёнида вужудга келди. Унинг доирасида давлатнинг турли вилоятларидаги 9 нодавлат нотижорат ташкилотлари ташкилий ривожланишни такомиллаштириш бўйича юқори малакали тренинглардан ўтдилар, зарур ҳужжат, қоида ва амалиётларни ишлаб чиқдилар.

Дастурда иштирок этиш учун ариза берган, аммо танловдан ўта олмаган кўплаб ННТлар ва дастурда иштирок этган ташкилотларда ижобий ўзгаришларни кўрган бошқа ННТлар ташкилий ривожлантириш ва давлатнинг ижтимоий буюртмасини олиш бўйича қўшимча таълим тадбирларини ўтказиш тўғрисида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатига мурожаат қилишади.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг эҳтиёжларини қондириш, шунингдек уларнинг вакилларини салоҳиятини сифатли ошириш учун дастур доирасида ташкил этилган коворкинг-марказлари негизида ННТлар мактабини ташкил этишга қарор қилинди. Вилоятлардаги ННТлар ва танланган коворкинг-марказлари вакиллари ўз ташкилотларининг ташкилий ривожланиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўладилар, керакли ҳужжатлар, қоида, амалиётларнинг тайёр шаблонларини (воситаларини) оладилар ва давлатнинг ижтимоий буюртмаларини олиш бўйича салоҳиятини оширадилар.

Тренинглар 5 кун давомида ўтказилади. Ишлаш учун ташкилий ривожлантиришнинг 6 йўналиши бўйича малакали тренерлар ва давлат ижтимоий буюртмаларини олишда катта ижобий тажрибага эга бўлган ННТ мутахассислари жалб қилинган.

Кутилаётган натижалар

Натижада, Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан 45 нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари ташкилий ривожлантиришнинг қуйидаги 6 йўналиши бўйича ўз билимларини оширадилар:

1) Етакчилик ва стратегик бошқарув;

2) Дастурлар ва хизматларнинг бошқаруви ва сифатини назорат қилиш;

3) Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув;

4) Молиявий барқарорлик;

5) Инсоний ва моддий ресурслар;

6) Жамоатчилик билан алоқалар/коммуникация.

Шунингдек, улар давлатнинг ижтимоий буюртмаларини олиш учун ўз салоҳиятларини шакллантиришлари мумкин бўлади. Мактабда нодавлат нотижорат ташкилотларининг тажрибали вакиллари билан бир қаторда яқин орада очилган ёш ННТлар ҳам қатнашадилар.

Бундай шаклда машғулотларни ўтказиш юқори сифатли ўқитиш, танишув, бир-бири билан билим ва амалиётлар алмашинуви, ННТлар учун долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва биргаликда ечим қидириш имконини беради.

Мактаб ариза топширганлар ичидан сараланган 15 кишидан иборат 3 та оқимда ўтказилади. ННТлар мактабида ўқишни тугатгач, иштирокчилар сертификатларга эга бўладилар.

 

Ўтказилиш саналари:

1-оқим — 2020 йил 15 декабрдан 19 декабргача

2-оқим — 2021 йил 13 январдан 17 январгача

3-оқим — 2021 йил 15 февралдан 19 февралгача

Иштирок этиш шартлари:

ННТлар мактабида иштирок этиш учун Сиз аризани тўлдиришингиз ва юборишингиз керак. Фақат танлов жараёнидан муваффақиятли ўтганлар иштирок этиш учун таклиф этилади (Илова — Ариза шакли).

Ўзбекистондаги «Инновация учун ҳамкорлик» дастури ёки ташкилий ривожлантириш соҳасида салоҳиятни ошириш билан боғлиқ бошқа лойиҳаларда илгари иштирок этмаган ташкилот вакиллари ННТлар мактабига таклиф этилади.

1 та ННТдан 1 та ариза қабул қилинади (агар ариза филиаллар ёки бошқа бўлинмаларга эга бўлган ташкилотдан тақдим этилса, фақатгина 1 та вакил танлаб олинади). Ҳар бир вилоятдан 2 тадан кўп бўлмаган вакиллар иштирок этади.

ННТ мактабида иштирок этиш учун ариза бериш муддати - 2020-йил 8 декабрь соат 18:00 гача. Аризангизни қуйидаги электрон манзилга юборишингиз мумкин: p4i@yumh.uz

Эслатма: Мактаб бошланишидан 72 соат олдин COVID-19га топширилган салбий натижага эга маълумотнома тақдим этишингиз лозим. Машғулотни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар: турар жой, озиқ-овқат, йўлкира, COVID-19 диагностикаси (агар салбий бўлса) ташкилотчи томонидан қопланади.

Юклаб олиш учун файллар