@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

23—26 кунлари Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда Давлат дастурининг ижроси юзасидан жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилади

 2020-11-16 17:19:14   |     Просмотров: 137

Жорий йилнинг 23—26 ноябрь кунлари “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аъзоларининг Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонга ташрифи режалаштирилган.


Ташриф давомида 2020 йил — Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили Давлат дастури ижроси юзасидан ҳудудларда навбатдаги жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилади. Шунингдек, фуқаролар ҳамда тадбиркорларни давлат ва жамият қурилиши соҳаларида юз бераётган ислоҳотлардан хабардор қилишга қаратилган учрашувлар ташкил этилади.  Хусусан: 


23—24 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва фармонлари билан тасдиқланган Давлат дастури ҳамда Инвестиция дастурининг Хоразм вилоятида бажарилиши юзасидан жамоатчилик мониторинги; 


25—26 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва фармонлари билан тасдиқланган Давлат дастури ҳамда Инвестиция дастурининг Қорақалпоғистонда бажарилиши юзасидан жамоатчилик мониторинги тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.


«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати