@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

7 сентябрь — Халқаро мовий осмон учун тоза ҳаво куни

 2020-09-07 20:28:11   |     Просмотров: 1671

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, дунё бўйлаб ҳар 10 кишидан 9 нафари ифлосланган ҳаводан нафас олади. Бу юрак-қон томир касалликлари, инсульт, ўпка саратони ва бошқа нафас йўли касалликларига олиб келади. Атмосферанинг ифлосланиши, шунингдек, иқтисодиёт, озиқ-овқат хавфсизлиги ва атроф-муҳит учун ҳам хавф туғдиради.

Олимлар фикрича, COVID-19 пандемияси туфайли ҳавонинг ифлосланишини камайтириш бўйича кенг кўламли тажриба бошланган. Хитой, Жанубий Корея, АҚШ ва Буюк Британия экологиясидаги ижобий силжишлар "яшил иқтисодиёт" га ўтишда шаҳарларнинг қандай бўлишини кўрсатади. Бироқ карантин чекловлари юмшатилгандан сўнг, чиқиндилар кўпайиши яна кузатилмоқда, бу баъзи жойларда COVID-19 даражасидан ошиб кетди.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш таъкидлаганидек: “Бизга фундаментал ва тизимли ўзгаришлар керак. Атроф муҳитни ифлослантирувчи моддаларнинг чиқишини олдини олувчи экологик стандартларни, сиёсат ва қонунларни кучайтириш ҳар қачонгидан ҳам зарурроқдир. Мамлакатлар, шунингдек, қазилма ёқилғини субсидиялашдан воз кечишлари керак. Халқаро даражада мамлакатлар тоза технологияларга ўтишда ўзаро ёрдам кўрсатиш учун ҳамкорликни давом эттиришлари зарур”.

Халқаро мовий осмон учун тоза ҳаво куни жамоатчилик ва давлат идораларининг эътиборини ҳавони ифлосланиш муаммосига қаратишга, зарарли чиқиндиларни камайтиришга, яшил зоналарни кенгайтиришга, экологик тоза саноат ва транспортни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган.