@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларидан 15 та пилот ННТлар танлови эълон қилинмоқда

 2020-05-07 15:05:03   |     Просмотров: 5268

Ўзбекистонда “Фуқаролик жамияти ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасидаги ҳамкорлик орқали шаффоф ва инклюзив бошқарув” лойиҳасига старт берилди. Лойиҳа Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси молиявий кўмагида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва ACTED — Техник ҳамкорлик ва тараққиёт агентлигининг (Франция) Ўзбекистондаги филиали томонидан амалга оширилади.

Лойиҳа доирасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкилий ривожланиши ва фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган. Бунинг учун барча Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида фаолият юритувчи маҳаллий ННТлар ўртасида танлов эълон қилинади.

Лойиҳада иштирок этиш учун Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида фуқаролик жамиятини ривожлантириш ҳамда ННТларнинг маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорлигини кенгайтириш йўналишида фаолият юритувчи ташаббускор ННТлар таклиф этилади.

Лойиҳа доирасида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган:

  • ННТларни ташкилий ташхисдан ўтказиш (ННТ ёки унинг айрим қуйи тизимлари тўғрисида маълумот йиғиш ва уларнинг фаолиятидаги муаммоларни ва уларни бартараф этиш йўлларини аниқлаш мақсадида таҳлил килиш);
  • ННТлар салоҳиятини ошириш бўйича семинар ва тренинглар ўтказиш;
  • маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари билан биргаликда билим ва тажриба, ҳамда инновациялар бўйича тажриба алмашиш учун семинар ва тренинглар ўтказиш;
  • ННТлар ривожланишининг асосий муаммоларини аниқлаш мақсадида “воркшоп” ва “давра суҳбатлари” ўтказиш;
  • ННТ вакилларини қарорлар қабул қилиш жараёнларига жалб қилиш, жамоат мониторингини олиб бориш ва давлат дастурларини амалга ошириш масалалари бўйича таълим бериш;
  • маҳаллий ҳокимият органлари қошида жамоатчилик кенгашларини тузишда иштирок этиш.

 

              Лойиҳа доирасида ўтказиладиган аксарият тадбирлар Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ННТ ларининг барча вакиллари учун очиқ бўлади.

 

Лойиҳа доирасида 15 та пилот ННТлар танловида иштирок этиш учун анкета шаклини (1-илова) тўлдириб, 2020 йилнинг 25 май санасига қадар (соат 18:00) boshqaruvdafuqarolar@gmail.com электрон почта манзилига жўнатиш керак бўлади.

Саралаб олинган иштирокчилар танлов натижалари тўғрисида электрон почта орқали аризаларни кўриб чиқиш қўмитаси мажлисидан кейин 10 иш куни ичида хабардор қилинади.

Анкета шаклини юклаб олиш:

https://drive.google.com/file/d/1IAyl9UCk81BA5o6e1OuTVlliXUIp4kDZ/view?usp=sharing