@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“U-Report” лойиҳаси ҳудудларда

 2020-03-13 18:37:30   |     Просмотров: 109

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати БМТнинг Болалар жамғармаси (UNICEF)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилаётган U-Report” лойиҳасининг мувофиқлаштирувчи кенгаши аъзосига айланди.

Эндиликда “Юксалиш” УМҲ UNICEF ваколатхонаси билан биргаликда ҳудудларда ёшлар иштирокида U-Report” инновацион рақамли глобал платформаси имкониятларига бағишланган учрашув ва тақдимотларни ўтказиб боради. Ушбу интерфаол восита йигит-қизларнинг долзарб масалалар, ташаббуслар ҳақидаги фикрларини ўрганишга ва шу орқали уларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнига, ёшлар ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг янада ҳамкорлигига хизмат қилади. U-Report” платформаси хизматларидан дунёнинг элликка яқин мамлакатида фойдаланилади. Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи бўлиб ушбу лойиҳани ишга туширди.

Жорий йилнинг март—июль ойлари давомида Сирдарё, Жиззах, Навоий, Наманган, Андижон ва Бухоро вилоятларида ёшлар билан учрашувлар ва тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган. Уларнинг натижалари кўра ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида таҳлилий маълумотлар тайёрланади ҳамда натижалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.

Хусусан, лойиҳа доирасида 9—12 март кунлари Сирдарё вилоятининг туман ва шаҳарларида “U-Report” платформаси тақдимотлари ва волонтёрлар гуруҳлари учун семинарлар ташкил этилди. Тадбирларда вилоятдаги 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 8 300дан зиёд ўқувчи ва талабалар иштирок этди. Бундан ташқари, “U-Report”нинг Сирдарё вилояти ёшлар қўмитаси аъзолари — волонтёрлик гуруҳлари тузилди.

Кейинги учрашувлар Жиззах вилоятида бўлиб ўтади.

Маълумот учун: бугунги кунда “U-Report” платформасида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 60 мингдан зиёд ёшлар рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 37 фоизи қизлардир. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари вакиллари энг фаол ҳисобланади.

 

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати