@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили билан учрашув бўлиб ўтди

 2020-02-03 15:24:00   |     Просмотров: 1939

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурханов БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Ҳелена Фрейзер билан учрашди.  Музокараларда 2020 йилда амалга оширилиши режалаштирилган қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга тақдим этилган Мурожаатномада фуқаролик жамиятини ривожлантириш, бунда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини бажаришда парламент, ҳукумат ва фуқаролик жамияти институтларининг амалий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, мунтазам парламент ва жамоатчилик эшитувларини ташкил этиш каби вазифалар белгилаб берилганини мамнуният билан қайд этишди.

Шундай келиб чиқиб, жорий йилда ўзаро ҳамкорлик доирасида БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича ҳудудларда маслаҳат учрашувларини ўтказиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда тадқиқот ва лойиҳаларни амалга ошириш, июнь ойида Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича 13-сессияси тадбирларида иштирок этиш масалалари каби қатор йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, учрашувда Юксалиш” умуммиллий ҳаракати БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 2 март куни Ўзбекистон Республикасининг БМТга аъзо бўлганлигининг 28 йиллиги муносабати билан “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун ўн йиллик ҳаракатлар” мавзусида тадбирлар ўтказишга ҳам келишиб олинди.