@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Юксалиш” умуммиллий ҳаракати малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади

 2020-01-09 15:07:00   |     Просмотров: 876

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати қуйидаги бўш иш ўринларига малакали мутахассисларни қабул қилади:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  • Бўлим бошлиғи
  • Лойиҳа менежери
  • Референт

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • олий маълумот;
  • камида уч йиллик иш стаж (ҳуқуқшунослик, фуқаролик жамияти йўналишидаги тажриба олқишланади);
  • давлат, рус тилларини билиш (хорижий тилларни билиш олқишланади);
  • масъулиятлилик, ишга бўлган ижобий муносабат, катта маълумотлар оқими билан ишлаш кўникмаси (таҳлил ва умумлаштириш), стрессга бардошлилик, етакчилик қобилиятлари;
  • тўлиқ иш вақти.

Вазифалар:

  • Ҳаракатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, таклифлар ишлаб чиқиш;
  • бўлим фаолиятини, шу жумладан лойиҳаларни режалаштириш ва амалга ошириш;
  • турли мураккабликдаги лойиҳаларни амалга ошириш ва жараённи назорат қилиш, низоларни ҳал қилиш;
  • жалб қилинувчи экспертлар ва соҳа мутахассислари билан ишлаш, ҳамкор ташкилотлар билан алоқаларни олиб бориш;
  • лойиҳалар ҳамда бўлим фаолиятига оид оралиқ ва якуний ҳисоботлар тайёрлаш.
  • Контакт маълумотлари:

Тел.: +99871-239-33-23, +99871-239-33-26

Маълумотномаларни Ҳаракатнинг электрон манзилига юбориш сўралади: info@yumh.uz (“Бўш иш ўринлари учун” сарлавҳаси остида).

Манзил: Тошкент шаҳри, Ш.Рашидова кўчаси, 16-уй (“Пойтахт” бизнес маркази, 5-қават, “Юксалиш” УМҲ офиси).