@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Ўзбекистонда қурилиш соҳасини коррупциясиз соҳага айлантириш учун нималар қилиш керак деб ўйлайсиз?

 2019-11-28 15:07:00   |     Просмотров: 1100

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати шу кунларда Капитал қурилиш соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида республика ва ҳудудий миқёсда тадқиқотлар ўтказмоқда.

Хусусан, жойларда жорий йилда қурилиши режалаштирилган, ҳақиқатда қуриб битказилган уйлар, шу жумладан кўп қаватли ва фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун қурилган арзон уй-жойлар сони, унга кўчиб кирган аҳоли сони, уларнинг тақсимланиши, қурилиш материалларининг сифати, коррупция хавфини келтириб чиқарувчи омиллар ва бошқа қатор масалалар ўрганилмоқда.

Шунингдек, ҳудудий вакилларимиз томонидан “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 171-банди доирасида йил давомида арзон уй-жойлар қуриш дастурини изчил давом эттирилиши, энергия тежамкор технологияларни қўллаш, замонавий ва арзон қурилиш материалларидан фойдаланиш чораларини кўриш каби вазифаларнинг бажарилиш ҳолатлари мониторинг қилинмоқда.

Шу муносабат билан, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати қурилиш соҳасида коррупциянинг ҳолати юзасидан аҳолининг фикрини ўрганиш мақсадида жамоатчилик фикри сўрови ўтказмоқда. Сиздан мазкур сўровда фаол иштирок этишингизни сўраймиз!

Сўровнома: https://t.me/fikruzb/45