@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

БДИПЧ ОБСЕ сайловларни кузатиш миссияси раҳбари билан учрашув

 2019-12-12 18:15:00   |     Просмотров: 2272

12 декабр куни “Юксалиш” ҳаракати офисида Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси (БДИПЧ ОБСЕ) сайловларни кузатиш миссияси раҳбари Танао де Зулуэта Оутрам билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда фуқаролик жамияти институтларининг сайловларни тайёрлаш ва ўтказишда, жумладан сайлов жараёнини кузатувчилар сифатида иштирок этишининг амалиёт жиҳатлари муҳокама қилинди.

“Юксалиш” ННТ ижрочи директори Бобур Бекмуродов меҳмонларга Ҳаракатнинг мақсад ва вазифалари, асосий йўналишлари, жумладан яқинлашиб келаётган сайловлар ҳақида фуқароларни хабардор қилиш, қонунчиликдаги ўзгаришлар ва Стратегия доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Танао де Зулуэта миссия ОБСЕ БДИПЧ сайлов жараёнларини кузатувчи сифатида Ўзбекистонда иккинчи марта иштирок этаётганини таъкидлади. Биринчи марта миссия таркибида 244 нафар кузатувчи, улардан 30 нафари узоқ муддатли кузатувчилар, республика парламентга сайловларни мониторинг қилмоқда. 22 декабр куни улар деярли барча сайлов округларида бўлишади.

Шунингдек, миссиянинг сиёсий таҳлилчиси Мартина Баркер-Циганикова учрашув давомида қуйи палата депутати номзодларини илгари суриш тартиби, сайлов округларида молиялаштириш ва тарғибот ишлари олиб борилиши ҳақида саволлар берди.

 

                                                                                                                                                                                                                       “Юксалиш” ҳаракати матбуот хизмати