@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича собиқ минтақавий вакили доктор Томас Кунцега “Фахрий фуқаро” мақоми берилди

 2019-11-22 13:26:00   |     Просмотров: 133

Бугун, 22 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича собиқ минтақавий вакили доктор Томас Кунцега Тошкент шаҳрининг фахрий фуқароси мақоми гувоҳномаси топширилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Маълумот учун: “Фахрий фуқаро” мақоми — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга иқтисодиёт, фан, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига катта инвестиция киритган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида хайрия (меценатлик) фаолиятини амалга оширганлигини рағбатлантириш мақсадида берилади. Мақом Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш учун асос ҳисобланмайди.

Бундай мақомнинг берилиши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан қабул қилинади.

Унда Тошкент шаҳри ҳокимлиги раҳбарияти, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши аъзолари, “Юксалиш” умуммилий ҳаракати, мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Жумладан, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив республикаси ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларнинг мустаҳкамланиши, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германия Федератив Республикасига расмий ташрифи, шунингдек, Германия Федератив Республикаси президенти жаноб Франк-Вальтер Штайнмайернинг юртимизга амалга оширган расмий ташрифлари икки давлат ижтимоий-сиёсий ҳаётида катта ижобий ўзгаришларга сабаб бўлгани таъкидлади.

Шунингдек, бугунги кунда Тошкент ва Берлин шаҳарлари ўртасида қардошлик алоқалари ўрнатилган бўлиб, бу эса халқлар ўртасидаги дўстлик алоқаларининг янада мустаҳкамланишига катта ҳисса қўшаётгани айтиб ўтилди.

Ўз навбатида, доктор Томас Кунце тақдирлаш маросимида сўзга чиқиб, сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар тақсинга сазовор эканлигини айтиб ўтди. Конрад Аденауэр номидаги жамғарма келгусида ҳам ушбу ижобий ўзгаришларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Маълумот учун: Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича собиқ минтақавий вакили доктор Томас Кунцега Тошкент шаҳрининг фахрий унвонини бериш ташаббуси “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан билдирилди. Ўтган вақт давомида икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган бўлиб, унинг доирасида ОАВ вакиллари учун халқаро экспертлар иштирокида тренинглар, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган экспертлик учрашувлари ўтказиб келинмоқда.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати