@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати аъзосига айланди

 2019-09-30 11:43:00   |     Просмотров: 1410

Куни кеча “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Тошкент шаҳар бўлинмаси вакиллари томонидан Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиевага аъзолик сертификати топширилди. Учрашув давомида ҳаракатнинг мақсад ва вазифалари, амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда имкониятлар ҳақида маълумот берилди. 


Аввалроқ “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатига Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳри ва қатор вилоят ҳокимлари аъзо бўлиш истагини билдирган эди.