@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

 2019-09-20 15:55:00   |     Просмотров: 2225

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурханов АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм билан учрашди. Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг бугунги кундаги фаолияти учрашувда муҳокама қилинган асосий мавзулар бўлди.

Акмал Бурханов АҚШ вакилларига “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг асосий мақсад ва вазифалари, турли йўналишларда амалга оширилаётган лойиҳалар, шунингдек ҳудудларда ННТларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Жумладан, АҚШнинг Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID)нинг молиявий кўмагида ҳаётга тадбиқ этилаётган “Инновациялар учун ҳамкорлик – P4I” дастури, USAIDнинг Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари бўйича дастури доирасида Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари ва миллий моделини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳалар алоҳида эътироф этилди.

Меҳмонларда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан Тошкент шаҳри ва ҳудудларда янги таҳрирдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилгани ва экспертлик муҳокамаси ташкил этилгани, шунингдек аҳоли таклифларини ўрганиш ва тегишли вазирлик ва идораларга тақдим этишга хизмат қилувчи “Jamoatchilik.uz” онлайн-платформаси катта қизиқиш уйғотти.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати