@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрами арафасида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан #MenUchunQadrli номли флешмобга старт берилган эди.

 2019-09-06 20:39:00   |     Просмотров: 156

Унда иштирокчилар ўзларининг Ўзбекистон билан боғлиқ фотосуратлари: тарихий бино, жой ёки буюм, қизиқарли воқеа, қўлга киритилган ютуқлар, яқинлари ва яна бошқа турли воқеа ва ҳодисалар акс этган фотосуратлари билан улашдилар.  

10 кун давом этган флешмобда #MenUchunQadrli ёки #Ценю ҳештэглари остида Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларининг ўзида 6 мингга яқин фотосуратлар жойланди. Қувонарлиси, иштирокчилар томонидан юртимизнинг диққатга сазовор масканлари, замонавий бинолари тасвирланган қисқа видеофайллар ҳам тақдим этилди.

Ўйлаймизки, ушбу акция ватан биз учун қанчалик азизлиги, унинг ҳар бир бурчаги ҳамда ундаги ҳар бир инсон #BizUchunQadrli эканлигини бир-биримизга яна бир бор айтишга сабаб бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати жамоаси