@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фахрий аъзосига айланди

 2019-09-06 20:25:00   |     Просмотров: 77

Мустақиллик байрами арафасида Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳраман Раматуллаевич Сариев “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фахрий аъзосига айланди.

Аъзолик сертификати “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси раҳбари томонидан топширилди.

Фурсатдан фойдаланиб, Қаҳраман Раматуллаевичга ҳаракат фаолиятини яқиндан қўллаб-қувватлаб келаётгани учун чуқур миннатдорлик билдирамиз.

Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар ҳаракат аъзолигига ҳудудларда аҳоли ўртасида ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлган кўплаб юртдошларимиз, ёшлар, шунингдек, хорижда истиқомат қилиб, юртимиз тараққиётига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшаётган бир гуруҳ ватандошларимиз қабул қилиндилар.

Аъзо бўлиш: https://yumh.uz/uzc/membership

 

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати