@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Хоразм вилоятида фаол ёшларга аъзолик сертификатлари топширилди

 2019-08-29 15:23:00   |     Просмотров: 111

Бугун Хоразм вилоятида олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар, идора ва ташкилотларда фаолият юритаётган фаол ёшлар иштирокида учрашув ташкил этилди. Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтган тадбир давомида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати мақсад ва вазифалари, унинг фаолият йўналишлари, шу жумладан ёшларга қаратилган лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
 
Мустақиллик байрами арафасида ўтказилган тадбирда иштирокчиларга мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилган улкан ислоҳотлар ва ушбу жараёнларда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати олдида турган салмоқли вазифалар юзасидан маълумот берилди.

Жумладан, вилоятда енгил автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникалари, енгил саноат ва тўқимачилик маҳсулотлари каби 50 дан ортиқ янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилгани, шаҳарсозлик, туризм, қишлоқ хўжалиги ва сервис соҳаларида ислоҳотлар жадал давом этаётгани, кичик ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестицион шароитни янада яхшилаш чоралари кўрилаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи натижасида қабул қилинган алоҳида дастур ва “йўл харита”ларига мувофиқ замонавий темир йўллар, Президент мактаби, ижод мактаблари барпо этилганлиги ҳамда воҳада инвестиция ва туризмни янада ривожлантирилаётганлиги ҳақида сўз юритилди.

Учрашув якунида веб-сайт (https://yumh.uz/uzc/membership) орқали “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати аъзолигига қабул қилинган ёшлар учун сертификатлар топширилди.