@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва “Миллий тикланиш” демократик партияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

 2019-08-29 11:42:00   |     Просмотров: 1950

28 август куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати офисида “Миллий тикланиш” демократик партияси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда ташкилотлар ўртасида бошланган ҳамкорликни янада жадаллаштириш, истиқболда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.


Учрашувда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурханов маҳаллий ва халқаро ташкилот билан ҳамкорликда ушбу йўналишда бошланган қатор лойиҳалар ҳақида тўхталиб ўтди. Жумладан, Хитой ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти билан ўзбек маҳаллалари тажрибасини ўрганиш, Япониянинг “Clone Cultural Properties” инновацион маркази экспертлари билан ўзбек маданий бойликларини 3D-клонлаштириш технологиялари асосида 2021 йилда Луврда бўлиб ўтадиган кўргазмада намойиш этилиши бўйича музокалар ўтказилгани ҳақида айтиб ўтди. 


Ҳаракат раиси томонидан, шунингдек ўзбек тилини янада оммалаштириш, бунинг учун турли ижтимоий тадбирлар ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлангани ҳамда ушбу йўналишда ҳам ишлар бошлаб юборилгани таъкидланди.


Ташкилот раҳбарлари фикрига кўра, имзоланган ҳамкорлик меморандуми икки томон саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, бошланган лойиҳаларни янада жадаллаштириш, келгусида янги ташаббусларни ҳаётга тадбиқ этишга хизмат қилади.


Фурсатдан фойдаланиб, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати барча вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, шу жумладан сиёсий партиялар билан ҳамкорликка тайёрлигини билдиради. Бу айниқса, шу йилнинг декабрь ойида миллий парламентимиз ва маҳаллий вакиллик органларига бўладиган сайловларга тайёргарлик фонида ўта долзарб ҳисобланади.