@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

A`ZO BO`LISH

Ёшларга оид давлат сиёсати: ёшларнинг фикрини инобатга олган ҳолда, мажбурий аъзоликсиз ва соҳа харажатлари ошкоралигини таъминлаб

 2019-07-19 16:19:00   |     Просмотров: 12351

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги аҳолиси энг зич жойлашган республикабўлиб,улкан инсонсалоҳиятига эга. Мамлакат аҳолисининг деярли учдан бир қисмини18 ёшгача бўлган болаларва ўсмирлар, 24 фоизиниэса 18 ёшдан 30 ёшгача бўлганйигит-қизлар ташкил этади. Бугунги кунда мамлакатда ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ўтган қарийб уч йил давомида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ёшларга оид давлат сиёсати доирасида ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор амалий қадамлар қўйилди. Хусусан, учта қонун, давлат раҳбари ва ҳукуматнинг ўндан зиёд фармон, қарор ва фармойишлари қабул қилинди.

2017 йил 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб ўтди. Унда ушбу тузилмани Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи сифатида қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди ҳамда ушбу кун Ёшлар куни сифатида кенг нишонланадиган бўлди.

Қайта ташкил этилган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ёш йигит-қизларнинг замонавий касб эгалари бўлиб етишишлари учун муносиб шароитлар яратиш, бандликни таъминлаш, қобилиятларини ривожлантириш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ҳамда ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, ёш оилалар, ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш бўйича мақсадли ишларни амалга ошириш, улар учун муносиб уй-жой ва бошқа ижтимоий шароитлар яратиш каби вазифалар белгиланган эди.

Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, таълим тизими ҳам тубдан ислоҳ қилинди. Ҳудудларда ёш тадбиркорлар кластерлари пайдо бўлди, ёш оилаларга мўлжалланган уй-жойлар тез суръатларда қуриб битказилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ташкил этилди. Янги босқичга чиққан ёшларга оид давлат сиёсатининг долзарблиги муносабати билан Бош вазир раислигида ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгашлар иш бошлади. Жойларда ушбу масалага маҳаллий ҳокимлар масъул этиб белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ёшлар масалалари бўйича комиссия ташкил этилди.

Бу соҳада кўплаб ишлар амалга оширилишига қарамай, бугунги кунда жойларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш, шу жумладан ёшлар тадбиркорлигини комплекс ривожлантириш учун зарур инфратузилманинг мавжуд эмаслиги, йигит-қизларнинг соғлом турмуш тарзига риоя этиш, спорт билан шуғулланиш, китоб ўқиш ва ижод қилиш, бир сўз билан айтганда жамиятга наф келтирувчи ишларни амалга оширишларида тўсқинлик қилувчи тизимли муаммолар ҳали ҳануз сақланиб қолмоқда.  

Энг долзарб масала— ёшларбандлиги. Ҳар йили 500 мингга яқин (ХВФмаълумотига кўра, 2018 йил) ёшлар меҳнат бозорига кириб келади. Улар етарли тажриба ва билимга эга бўлмаганликлари сабабли иш топиш ҳамда рақобат қилишда қийинчиликларга учрайдилар. 2018 йилнинг июль ойида ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан 1 700 дан зиёд ярмаркалар ўтказилганига қарамай, иштирокчиларнинг фақатгина беш фоизи иш билан таъминлангани, 509 минг нафар ёшлар эса хорижга пул ишлаш учун кетгани танқид остига олинди.

Ёшлар сиёсатининг амалга оширилишидаги муаммо ва камчиликларни, шунингдек, “Ўзбекистон ёшлари: интилиш, эҳтиёж ва хавфлар”мавзусидаги тадқиқот натижалари ҳам кўрсатди. Тадқиқот “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва ЮНИСЕФ ташкилоти билан ҳаморликда “Ёшлар — Ўзбекистоннинг келгуси етакчилари” лойиҳаси доирасида ўтказилди. Унда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 4,5 минг нафар йигит-қизлар иштирок этди.

Респондентларнинг деярли ярми ижтимоий ҳимоя, бандлик, айниқса ногиронлиги бўлган ёшларни иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш, таълим, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш каби соҳалар яхшиланишга муҳтожлигини таъкидладилар. Шунга қарамай, иштирокчиларнинг деярли 70 фоизи ҳар қандай шароитда ҳам Ўзбекистонни тарк этишни истамаётганликларини билдиришган. Бироқ, айни пайтда, ёшлар ўзлари учун муносиб иш топишда қийинчиликларга дуч келаётганликларини маълум қилишган.

Бандлик муаммоси, ўз навбатида, ёшларни бузғунчи кучлар таъсирига тушиб қолиш хавфини ҳамда ноқонуний миграция оқимини оширади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги Фармонига мувофиқ амалга оширилаётган “Ёшлар — келажагимиз” давлат дастури ёшларнинг ишбилармонлик ташаббусларини, стартап лойиҳалари, ғоя ва таклифларини қўллаб-қувватлаш, уларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган эди. Ушбу мақсадларда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳузурида “Yoshlar — kelajagimiz” жамғармаси, унинг туман ва шаҳар филиаллари ташкил этилди. Шу кунга қадар ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган ёшлар томонидан умумий 692 миллиард 400 миллион сўмлик имтиёзли кредитлар тақдим этилди. 25 мингга яқин иш ўринлари ташкил этилди, республика бўйича 125 та ёшлар бандлиги марказлари — “Ёшлар меҳнат гузари”, 19 та “Ёш тадбиркорлар” коворкинг-марказлари фойдаланишга топширилди. Шунга қарамай, ёш авлод вакилларининг қатор масалалари, шу жумладан имтиёзли кредит тақдим этиш тартиб-таомилларининг шаффоф эмаслиги бўйича саволлари очиқ қолмоқда.

Президентимизнинг ўтган йили Ёшлар куни муносабати билан йўллаган табригида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда давлат идоралари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлик қилишдаги муҳим жамоат тузилмасига айлангани таъкидланди. Шу билан бирга, давлат раҳбари Ёшлар иттифоқининг биринчи йилдаги фаолиятига якунясаб,ташкилот ҳали ҳануз дабдабали тадбирлар ўтказиш, кампаниябозликка берилишдек яроқсиз иш усулидан ҳали ҳам бутунлай қутула олмаганини таъкидлаган эди.

Шу кунларда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан “Jamoatchilik fikri” канали орқалиTelegram фойдаланувчилари ўртасида ўтказилган сўров якунланди. Унда 6 781 киши иштирок этди.

Сўровда фуқаролардан Ўзбекистонда ёшлар салоҳиятидан унумли фойдаланиш учун яна қандай қўшимча чоралар кўриш зарурлиги сўралиб, респондентларнинг 34 фоизи (2 336 киши) мажбурий аъзоликка барҳам бериб, сон эмас сифатга эътибор қаратиш кераклигини таъкидладилар.916 кишининг (14 фоиз) фикрига кўра эса билдирилаётган ташаббуслар юқоридан эмас, ёшларнинг ўзидан чиқиши кераклиги кўрсатилган. 13 фоиз (910 киши) эса ёшлар билан ишловчи ташкилотлар фаолиятини ислоҳ қилиш лозим, деб ҳисоблайдилар. Ўз навбатида, респондентларнинг 11 фоизи (758 киши) ёшлар бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқишда ёшларнинг бевосита иштирокини ошириш зарурлигини кўрсатган бўлса, 9 фоизи (603 киши) ёшлар билан ишлаш ёндашувини ўзгартириш лозимлигини таъкидладилар. 580 нафар иштирокчилар ёшлар бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқишда ёшларнинг бевосита иштирокини ошириш зарур, деган фикрда. 5 фоиз респондентлар ёшлар масалалари билан шуғулланувчи бошқа ННТларни ҳам қўллаб-қувватлаш ҳамда яна шунча иштирокчилар соҳада 5 ёки 10 йиллик аниқ мақсад ва кўрсаткичлар бўлиши лозимлигини билдирдилар.

Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсатини янада кучайтириш, шу жумладан, давлат раҳбарининг беш ташаббусини амалга ошириш, ёшларни тарбиялаш ва таълим олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати қуйидагиларни таклиф этади:

— Ўзбекистоннинг ёшлар масалалари бўйича халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш мақсадида ёшлар сиёсатига масъул бўлган ташкилотларнинг объектив статистик ва таҳлилий маълумотларини рейтинг шакллантирувчи халқаро агентликларга тақдим этиб бориш.Мисол учун, ёшларнинг яшаш сифати бўйича тузиладиган «Youth Progress Index 2017»[1]Ёшлар тараққиёт индексининг 2017 йилги натижаларига кўра: Норвегия, Финляндия, Дания мамлакатлари кучли учликда қайд этилган. Қозоғистон ушбу рейтингда 63-ўринни, Қирғизистон эса 58, Россия 65-ўринни эгаллаган бўлиб, Ўзбекистон ушбу рейтингда қайд этилмаган. Иккинчи рейтинг —  «The  2017 Youth Wellbeing Index»[2]Ёшлар фаровонлиги индекси. Ушбу индекс фуқаролик иштироки, иқтисодий имкониятлар, таълим, соғлиқни сақлаш, ахборот-коммуникация технологиялари, хавфсизлик ва ҳимояланганлик каби мезонлар асосида ёшлар фаолиятини баҳолайди. Ушбу рўйхатда ҳам Ўзбекистон киритилмаган.

  • ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш дастурларини рағбатлантириш ва уларда бошқа ёшлар ташкилотларини ҳам жалб қилиш ва иштирокига кўмаклашиш.Бугунги кунда Ўзбекистонда 9 мингдан ортиқ ННТ фаолият юритмоқда, уларнинг 7 фоизга яқини ёшлар ва болалар манфаатларини тақдим қилади. Улар мамлакатнинг барча 30 ёшгача бўлган фуқароларини қамраб олиш имконига эга эмаслар, маънавий, маданий, интеллектуал эҳтиёжларини қондира олмайдилар. Мисол учун, Германия, Франция, Финляндияда ўнлаб йирик ёшлар ташкилотлари ва иттифоқлари мавжуд бўлиб, улар орқали мамлакат ёшларининг қарийб тўртдан бир қисми ўз ихтиёри билан қамраб олинган. Ёшлар ва болаларни қўллаб-қувватлашда, шунингдек иқтисодиёт ва меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот, таълим ва фан, ташқи ишлар, ички ишлар, адлия, иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш каби вазирликлар ҳам иштирок этади.
  • Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қаторида бошқа ёшлар бирлашмаларига ҳам имтиёз ва рағбатлантиришлар тақдим этиш,шу жумладан ижтимоий аҳамиятга эга ёшлар лойиҳалари ва ташаббусларни илгари суришда молиявий қўллаб-қувватлаш;
  • ёшлар билан ишлаш учун ажратилган бюджет маблағлари шаффофлигини таъминлаш,шу жумладан, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ва унинг ҳудудий кенгашларининг расмий веб-сайтларида даврий (чораклик ёки йиллик) ҳисоботларни эълон қилиб бориш;
  • республика ҳудудларидаги ёшлар билан вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, маҳаллий ва хорижий экспертларнинг йиллик онлайн-мулоқотларини ўтказиш.Бу ёшларнинг у ёки бу соҳадаги таклифларини яқиндан ўрганишга имкон беради. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, шу ўринда ўзининг Экспертлик платформасини тақдим этишга ҳамда соҳа мутахассисларини жалб қилишга кўмаклашишга тайёрлигини билдиради. Сабаби, Ҳаракатнинг асосий мақсади фуқароларни, айниқса ёшларни, шу жумладан хориждаги ватандошлар, тадбиркорлар, академик доиралар, ННТлар вакилларини амалга оширилаётган ислоҳотларга кўмаклашиш ҳисобланади.