@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

A`ZO BO`LISH

Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини ошириш

 2019-03-27 16:12:00   |     Просмотров: 3925

Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида мамлакатимизнинг халқаро майдондаги имиджини яратиш, халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш, бу борадаги ишларни тўғри ташкил этиш бўйича мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.

Қабул қилинаётган чора-тадбирларга қарамасдан мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини ошириш имконини берадиган қатор соҳаларда ислоҳотларни баҳолашнинг комплекс тизими мавжуд эмас.

Бу ҳолат эса халқаро ташкилотлар ва илмий муассасалар билан тизимли алоқаларни йўлга қўйиш, тегишли вазирлик ва идораларда маълумотлар базасини шакллантириш, шу билан бирга, ҳамкор мамлакатларнинг тавсиялари ва ижобий тажрибасини – халқаро рейтинг методикасини ўзлаштириш ишларига тўсқинлик қилмоқда.

Ўзбекистон Республика Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 25 февралдаги қарори асосида ушбу соҳани тартибга солиш, мазкур йўналишдаги ишларни сифатли ва тизимли ташкил этишнинг ҳуқуқий асоси яратилди.

Ушбу қарор ижроси доирасида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистоннинг асосий халқаро рейтингларда тутган ўрнини ўрганиб бормоқда.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг таҳлиллари доирасида юртимизнинг дунё рейтингларидаги ҳолати умумлаштирилиб, ягона инфографика кўринишида эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

Қуйидаги инфографикада Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш учун эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар келтирилган.