@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

ПАРЛАМЕНТ МУҲОКАМАЛАРИ


06 sentabr 2019 yil

#Парламент_муҳокамалари
Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда депутатлар томонидан бир қатор муҳим масалалар муҳокамаси режалаштирилган. 
Хусусан:
▪️«Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш  ҳақида»ги;
▪️«Таълим тўғрисида»ги;
▪️«Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги;
▪️«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;
▪️«Бола ҳуқуқлари кафолатларининг янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;
▪️Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати муҳокама жараёнларини фаол ёритиб боради.
 


#Парламент_муҳокамалари
Бугун, шунингдек депутатлар "Ҳукумат соати" давомида Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг натижадорлигини ошириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича ҳукумат ҳисоботини тингладилар. 
Концепция ижросини таъминлаш борасида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишларнинг ҳолати, мамлакатимизда йил бошидан бу борада олиб борилаётган ишларнинг дастлабки натижалари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев ахборот берди.
👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
 

#Парламент_муҳокамалари
Бугун депутатлар томонидан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонунига янги моддалар киритиш масаласи муҳокама қилинди. 
 Хусусан, экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар саломатлиги ва атроф-муҳитни транспорт воситаларнинг истеъмол хусусиятларини йўқотиш оқибатида вужудга келган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида:
▪️ ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар, улар учун тиркамаларга нисбатан утилизация йиғими жорий этилиши;
▪️ транспорт воситаларига нисбатан тўланадиган утилизация йиғимининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланиши;
▪️ утилизация йиғимининг тўланиши кўзда тутилган транспорт воситаларининг турлари ва тоифалари, шунингдек утилизация йиғимининг ундириш назарда тутилган.
Ҳужжат лойиҳаси депутатлар томонидан 1-ўқишда қабул қилинди.
 

06 sentabr 2019 yil
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi yalpi majlisi muhokamalari
29 avgust 2019 yil

#Парламент_муҳокамалари
⚡️Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирилигига янги раҳбар номзоди депутатлар томонидан маъқулланди 
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири лавозимига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ботир Зокиров номзодини маъқулладилар. У бунга қадар вазирликда вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдуқаҳҳор Тўхтаев Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланганлиги муносабати билан ушбу лавозим вакант бўлиб турган эди.
 

29 avgust 2019 yil
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi yalpi majlisi muhokamalari
27 avgust 2019 yil

#Парламент_муҳокамалари
Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда депутатлар томонидан бир қатор муҳим масалалар муҳокамаси режалаштирилган. 
Хусусан:
— Қорақалпоғистон Республикаси таркибида Бўзатов туманини тузиш;
— Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати муҳокама жараёнларини фаол ёритиб боради.
 


#Парламент_муҳокамалари
⚡️Қорақалпоғистон  Республикаси таркибида янги туман ташкил этилди
Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда депутатлар томонидан "Қорақалпоғистон  Республикаси  таркибида Бўзатов  туманини  тузиш  тўғрисида"ги қарор қабул қилинди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Кегейли тумани «Қусқанатов», «Еркиндарья», «Аспантай» овулларининг, «Бўзатов» шаҳарчасининг ҳамда Чимбой тумани «Кўк-сув» овулининг ҳудудларини бирлаштириб, Бўзатов туманини тузиш бўйича таклифи маъқулланди. 
Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатига юборилди.
 


#Парламент_муҳокамалари
⚡️Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси давом этмоқда. Унда депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси кўриб чиқилмоқда.
Хусусан, 2019 йилнинг I ярим йиллик якунига кўра мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 222,0 трлн. сўмни ташкил этган ҳолда, ўтган йилга нисбатан 5,8 % га ўсган.
Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Давлат бюджетининг 2019 йил I ярим йилликдаги харажатлари (давлат мақсадли жамғармаларисиз) 55 266,3 млрд. сўмни (аниқланган режа кўрсаткичларига нисбатан 95,0 фоиз) ёки ЯИМ га нисбатан 24,9 фоизни ташкил этган.
2019 йилнинг I ярим йиллиги давомида тушумларнинг бир маромда туширилиши ҳисобига бюджет ташкилотларининг қарийб 19,1 трлн. сўмлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари ҳамда 4,2 трлн. сўмдан ортиқ иш ҳақига нисбатан ажратмалари ўз муддатларида тўлиқ молиялаштирилиши таъминланган.
 

27 avgust 2019 yil
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi yalpi majlisi muhokamalari
17 avgust 2019 yil

#Парламент_муҳокамалари
Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Бугун депутатлар томонидан 16 та масала муҳокама қилиниши режалаштирилган. 
Хусусан:
— “Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги;
— “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари.
Шунингдек, 
— “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги;
— “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 96 ва 117 моддаларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги;
— “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари ва яна бошқа қатор масалалар кун тартибидан ўрин олган. 
 


#Парламент_муҳокамалари
“Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг асосий мақсади хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишдан иборат.
 Қонун қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилган:
— гендер;
— гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга доир вақтинчалик махсус чоралар;
— гендер статистикаси, гендер-ҳуқуқий экспертиза;
— жинси бўйича бевосита камситиш, жинси бўйича билвосита камситиш.
Гендер – хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларнинг жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим ҳамда илм-фан соҳаларида намоён бўладиган ижтимоий жиҳати.
Қонун лойиҳасида, шунингдек хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш кафолатлари қайд этилган. 
Унга кўра, 
— Давлат хотин-қизлар ва эркакларга шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни амалга ошириш чоғида тенг ҳуқуқлиликни кафолатлайди.
— Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ва давлат ишларини бошқаришда, сайлов жараёнида тенг иштирок этишни, соғлиқни сақлаш, таълим, фан, маданият, меҳнат ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида, шунингдек давлат ва жамият ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар таъминланишини кафолатлайди.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан уч ўқишда қабул қилиниб, тасдиқлаш учун Олий Мажлис Сенатига юборилди.
Қонун лойиҳаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Х. Саидов томонидан тақдим этилди. @uzbyuksalish
 


#Парламент_муҳокамалари
“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини мақсади — идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларини юқори юридик кучга эга бўлган қонун ҳужжатларига ўтказиш ҳамда қонунчиликни тизимлаштириш доирасида ҳар бир идоранинг ваколатини босқичма-босқич камайтириш ва бекор қилиш бўйича тегишли вазифаларни амалга ошириш.
Шунга кўра, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартибини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ваколатидан чиқарилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланиши бўйича ўзгартириш киритиш назарда тутилмоқда. @uzbyuksalish
 


#Парламент_муҳокамалари
«Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 96 ва 117 моддаларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларидан ўз кучини йўқотган сайловлар тўғрисидаги қонунларга ҳаволалар чиқариб ташлаш ҳамда озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларнинг сайловларда иштирокига тааллуқли аниқлаштирувчи ўзгартишлар киритилмоқда.
Жумладан: 
—  Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 96-моддасидан «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳавола чиқариб ташланмоқда.  
—  Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 117-моддасидан ҳам сайлов тўғрисидаги қонунларга ва бошқа қонунларга ҳавола чиқариб ташланмоқда.
Шунингдек, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмаслиги аниқлаштирилмоқда. @uzbyuksalish
 

17 avgust 2019 yil
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi yalpi majlisi muhokamalari
13 iyun 2019 yil

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Депутатлар томонидан 17 та масала муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Хусусан:

- «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги;

- «Овчилик ва ов хўжалиги тўғрисида»ги;

- «Халқаро меҳнат ташкилотининг 1930 йилдаги Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли Конвенциясига Баённомани (Женева, 2014 йил 11 июнь) ратификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳалари кўриб чиқилади.

Шунингдек, Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Кармана тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида ҳамда истеъмол товарларида пальма ёғидан фойдаланиш зарарларини ўрганиш каби масалалар ҳам кун тартибидан ўрин олган.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати муҳокама жараёнларини фаол ёритиб боради.


Депутатлар томонидан кўриб чиқилган навбатдаги масала — “Халқаро меҳнат ташкилотининг 1930 йилдаги Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли Конвенциясига Баённомани ратификация қилиш.

29-сонли Конвенцияси ҳар бир ХМТ аъзоси мажбурий меҳнатга барҳам бериши, бунда муаммонинг туб сабаблар ва омилларни аниқлаган ҳолда иш берувчиларга таълим бериш ва уларни хабардор қилиш каби чора-тадбирларни амалга оширади.

Депутатларнинг фикрича, Баённоманинг қабул қилиниши:

- мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича янги мажбуриятларни ўрнатиш, унинг қурбонларини ҳимоя қилиш ва ҳимоя воситалардан фойдаланишни таъминлаш;

- бу соҳада қонунчиликни янада такомиллаштириш;

- ХМТ билан муносабатларда Ўзбекистоннинг ижобий мавқеини яратиш ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари билан конструктив хамкорликни кучайтиришга хизмат қилади.

“Халқаро меҳнат ташкилотининг 1930 йилдаги Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли Конвенциясига Баённомани ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун депутатлар томонидан қабул қилинди ва Олий Мажлис Сенатига юборилди. 


Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Депутатлар томонидан қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан:

— С.Отамуродов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари ва Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси лавозимидан озод этилди.

— Х. КетмоновОлийМажлисҚонунчиликпалатасиСпикеринингўринбосариваМудофаавахавфсизликмасалалариқўмитасиаъзосилавозимиданозодэтилди.

— А. Қодиров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари этиб сайланди.


“Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинмади

Олий Мажлиснинг айни пайтда бўлиб ўтаётган ялпи мажлисида “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Қонуннинг асосий мақсади — иқтисодиётнинг янги тармоғи ҳисобланувчи ушбу соҳанинг ҳуқуқий асосларини яратиш. Ўзбекистонда бугунги кунга қадар атом энергияси масалаларни тартибга солувчи махсус қонун ишлаб чиқилмаган.

Қонуннинг асосий вазифаси атом энергиясидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлашдан, инсоннинг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини, атроф-муҳитни радиациявий таъсирдан ҳимоя қилишдан, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этишдан иборатдир.

Муҳокамалар давомида депутатлар, қонун лойиҳасида аниқлик киритилиши лозим бўлган нормалар (шу жумладан, хорижий тажрибани ўрганиш) борлигига эътироз билдиришди. Уларнинг ҳисоблашича, ҳужжатда соҳада жамоатчилик назоратининг аниқ механизмларига ойдинлик киритиш лозим.

Парламент аъзолари қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси масъул қўмитасига қайта ишлаш учун юбориш ҳақида қарор қабул қилдилар.


Қидирувдаги шахс паспортининг амал қилиш муддати суд қарори билан тўхтатилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига бу ҳақдаги ўзгартиш киритишни депутатлар навбатдаги ялпи мажлис давомида кўриб чиқиб, биринчи ўқишда маъқулладилар.

Депутатларнинг фикрича, ушбу ўзгартиш экстрадиция қилишнинг имкони бўлмаган қидирувдаги шахсларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи таъминлайди, шунингдек экстрадиция қилиш учун Давлат бюджетидан кетадиган харажатларни тежаш имконини беради. Қонуннинг қабул қилиниши Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ҳам талаб этилмайди.

Таъкидланишича, бундай тажриба АҚШ, Канада, Германия, Франция, Норвегия, Ҳиндистон ва бошқа кўплаб давлатларда айбланувчиларни суддан яширинишини олдини олиш мақсадида жорий этилган.

Депутатлар «Овчилик ва ов хўжалиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилдилар.

Аниқлик киритилишича, бугунги кунда ушбу соҳадаги муносабатлар «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун ва 10 дан ортиқ қонуности ҳужжатлар билан тартибга солинмоқда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тарқоқлиги баъзи қарама-қаршилик, турлича талқин қилиш ва ҳуқуқни қўллашни қийинлаштирмоқда. Жумладан, 2015–2018 йиллар давомида айни соҳада 20 мингдан ортиқ қонунбузилишлар аниқланган. 

Германия, Франция, Япония, Туркия, Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси ва Қозоғистон тажрибаси ўрганилган қонун лойиҳасида:

-  давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш;

-  давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, овчилар ва ов хўжаликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаш;

-  ов ҳайвонлари ва уларнинг яшаш муҳити устидан давлат мониторинги тизимини жорий этиш;

-  овланадиган ҳайвонларини тутиш нормалари ва ов қилиш муддатларини белгилаш;

-  ов хўжалигини юритишнинг асосий қоидаларини ҳамда ов қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар турларини белгилаш;

-  хорижий фуқаролар учун ов туризмининг ўзига хос хусусиятларини белгилаш назарда тутилган.

Депутатлар фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ов ҳайвонларидан оқилона фойдаланиш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратилишига, соҳадаги давлат назорати механизмлари такомиллаштириш, шунингдек ов туризмини ривожлантириш хизмат қилади.

13 iyun 2019 yil
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi yalpi majlisi muhokamalari
3 may 2019 yil

Bugun 3 may kuni O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatining o‘n to‘qqizinchi yalpi majlisi bo‘lib o‘tmoqda. Unda senatorlar tomonidan quyidagi masalalar ko‘rib chiqilmoqda:

1. “Davlat-xususiy sheriklik to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuni haqida.

2. “Qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuni haqida.

3. “Qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalanish to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuni haqida.

4. “Yaylovlar to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuni haqida.

5. “O‘zbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksiga hamda O‘zbekiston Respublikasining Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksiga o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritish haqida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuni to‘g‘risida.

6. “O‘zbekiston Respublikasining Iqtisodiy protsessual kodeksiga o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuni haqida.

7. “O‘zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuni haqida.

8. “Turg‘un organik ifloslantiruvchi moddalar haqidagi Stokgolm konvensiyasini (Stokgolm, 2001 yil 22 may) ratifikatsiya qilish to‘g‘risida”gi  O‘zbekiston Respublikasi Qonuni haqida.

9. Toshkent viloyatining Zangiota tumani va Toshkent shahrining Sergeli tumani chegaralarini o‘zgartirish to‘g‘risida.

10. Navoiy viloyati Nurota tumani G‘ozg‘on shaharchasini G‘ozg‘on shahri etib o‘zgartirish, G‘ozg‘on shahrini viloyat buysunuvidagi shaharlar turkumiga kiritish hamda Navoiy viloyati Nurota tumani chegaralarini o‘zgartirish to‘g‘risida.

11. “Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili” Davlat dasturining 2019 yil birinchi choragidagi ijrosi yuzasidan O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining hisoboti to‘g‘risida.

12. O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi raisining O‘zbekiston Respublikasi Markaziy bankining 2018 yildagi faoliyati to‘g‘risidagi hisoboti haqida.

13. O‘zbekiston Respublikasi Bosh prokurorining O‘zbekiston Respublikasi prokuratura organlarining 2018 yildagi faoliyati to‘g‘risidagi hisoboti haqida.

14. O‘zbekiston Respublikasi Hisob palatasining 2018 yildagi faoliyati to‘g‘risidagi hisoboti haqida.

15. Toshkent viloyati hokimining hududlarni rivojlantirish hamda xalq deputatlari mahalliy Kengashlari faoliyati haqidagi hisoboti to‘g‘risida.

16. 2019 yilda ko‘p tarmoqli fermer xo‘jaliklarini tashkil etish va rivojlantirish dasturiga o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida.

17. Tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirishda aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligini ta’minlash masalalari yuzasidan O‘zbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N.Aripovga parlament so‘rovi yuborish to‘g‘risida.

18. Suv ob’ektlariga oqindi suvlarni oqizish bilan bog‘liq muammolar yuzasidan O‘zbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi o‘rinbosari – transport vaziri A.J.Ramatovga parlament so‘rovi yuborish to‘g‘risida.

19. Kontrakt bo‘yicha harbiy xizmatga kirish va uni o‘tashga oid qonun hujjatlari ijrosi holati va bu sohadagi huquqni qo‘llash amaliyoti yuzasidan O‘zbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N.Aripovga yuborilgan parlament so‘rovi natijalari to‘g‘risida.

20. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Veterinariya

va chorvachilik sohasida davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Farmonini tasdiqlash haqida.

21. O‘zbekiston Respublikasining Polsha Respublikasidagi Favqulodda va Muxtor Elchisini tayinlash to‘g‘risida.

22. O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi tarkibiga o‘zgartirishlar kiritish to‘g‘risida.

23. O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati Kengashining qarorlarini tasdiqlash to‘g‘risida.


O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatining o‘n to‘qqizinchi yalpi majlisida Senatorlar “Fuqarolar sog‘lig‘ini saqlash to‘g‘risida”gi Qonuniga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritishni ma’qulladilar.

Natijada qonun yangi norma bilan to‘ldirildi. Unga ko‘ra tibbiy ma’lumotga ega bo‘lmagan shaxslar ham O‘zbekiston Respublikasi Sog‘liqni saqlash vazirligi huzuridagi Xalq tabobati usullaridan foydalangan holda tibbiy xizmat ko‘rsatish faoliyatini litsenziyalash bo‘yicha maxsus komissiyaning xulosasi asosida xalq tabobati usullaridan foydalangan holda tibbiy faoliyat bilan shug‘ullanish huquqiga ega bo‘ladi.

Senatorlarning fikricha, yangi normaning kiritilishi Sog‘liqni saqlash vazirligi belgilagan xizmat ko‘rsatish hajmi va tartibiga, sanitariya qoida va normalariga muvofiq aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatilishiga, soxta tabiblar faolitiga chek qo‘yilishiga imkon beradi.

Ma’lumot uchun, 2010-2017 yillarda Oliy sud tomonidan tabiblar xizmatlaridan foydalanuvchi aholining huquqlari buzilishi bilan bog‘liq 1529 ta ish ko‘rib chiqilgan.

3 may 2019 yil
Oliy Majlis Senatining 19-yalpi majlisi muhokamalari
2 may 2019 yil

2019 yil 2 may kuni Oliy Majlis Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi bo‘lib o‘tdi. Unda deputatlar mamlakat ijtimoiy-siyosiy, sotsial-iqtisodiy hayotining turli sohalarida amalga oshirilayotgan islohotlarni huquqiy jihatdan ta’minlashga qaratilgan bir qator qonun loyihalarini muhokama qildilar.

Jumladan, «O‘zbekiston Respublikasi Hisob palatasi to‘g‘risida»gi qonun loyihasini ko‘rib chiqdilar. Unda Hisob palatasining asosiy vazifalari va funksiyalari, shuningdek, ularni amalga oshirish mexanizmlari, palata raisi, uning o‘rinbosarlarining vakolatlari, Hisob palatasi mansabdor shaxslarining huquq va majburiyatlari belgilab berilmoqda.

Bundan tashqari, davlatning iqtisodiy manfaatlarini himoya qilish maqsadida loyihada Hisob palatasiga budjet va smeta-shtat intizomining buzilishida aybdor bo‘lgan mas’ul shaxslarni belgilangan tartibda ma’muriy javobgarlikka tortishni so‘rab, sudga murojaat qilish huquqi belgilab qo‘yilmoqda.


2019 yil 2 may kuni Oliy Majlis Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi bo‘lib o‘tdi.

Unda deputatlar mamlakat ijtimoiy-siyosiy, sotsial-iqtisodiy hayotining turli sohalarida amalga oshirilayotgan islohotlarni huquqiy jihatdan ta’minlashga qaratilgan bir qator qonun loyihalarini muhokama qildilar.

Jumladan, deputatlar tomonidan «Valyutani tartibga solish va valyutani nazorat qilish to‘g‘risida»gi qonun loyihasi hamda «O‘zbekiston Respublikasining Markaziy banki to‘g‘risida»gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuniga o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritish haqida»gi qonun loyihasini muhokama qildilar.

Deputatlarning qayd etishicha, ushbu loyihalarning qabul qilinishi valyuta operatsiyalarini amalga oshirishda rezidentlar va norezidentlarning chet el valyutasidagi mablag‘larini erkin tasarruf etish huquqlarini ro‘yobga chiqarishga, milliy valyutamizning barqarorligini ta’minlashga xizmat qiladi.


2019 yil 2 may kuni Oliy Majlis Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi bo‘lib o‘tdi.

Yalpi majlisda «Ko‘p kvartirali uylarni boshqarish to‘g‘risida»gi qonun loyihasining birinchi o‘qishdagi muhokamasi bo‘lib o‘tdi.

Qonun loyihasida ko‘p kvartirali uylar boshqaruviga mutasaddilik qilish faoliyatini tartibga solishni nazarda tutuvchi aniq qoidalar belgilangan. Jumladan, ko‘p kvartirali uylardagi umumiy mol-mulkni boshqarish munosabatlarini tartibga solish, boshqaruv shakllari, boshqarish organlarining huquqlari hamda majburiyatlari belgilanmoqda. Ularni tuzish, faoliyat yuritishi, shuningdek, davlat boshqaruvi va nazorat organlari bilan o‘zaro munosabatlarini tartibga solish nazarda tutilmoqda.

Deputatlarning fikricha, mazkur qonun loyihasi mamlakatimizda ko‘p kvartirali uy-joylarni boshqarish tizimini tubdan takomillashtirish, sohaning huquqiy asoslarini xalqaro tajribalar asosida yanada mustahkamlash, aholi uchun har tomonlama qulay sharoitlar yaratishga xizmat qiladi.

2 may 2019 yil.
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi yalpi majlisi muhokamalari
23 aprel 2019 yil

Bugun, 2019 yilning 23 aprel kuni O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining navbatdagi yalpi majlisida dolzarb masalalar yuzasidan eshituvlar o‘tkazish va bir qator qonun loyihalari ko‘rib chiqildi.

Jumladan:

  • O‘zbekiston Respublikasi Hisob palatasining 2018 yilgi hisoboti to‘g‘risida;
  • “Fuqarolar sog‘lig‘ini saqlash to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuniga o‘zgartish va qo‘shimcha kiritish haqida”gi QL–482sonli O‘zbekiston Respublikasi qonuni loyihasi to‘g‘risida (ikkinchi o‘qish);
  • “Fuqarolarning jamoat tartibini saqlashdagi ishtiroki to‘g‘risida”gi QL–456sonli O‘zbekiston Respublikasi qonuni loyihasi haqida (birinchi o‘qish);
  • “O‘zbekiston Respublikasining Iqtisodiy protsessual kodeksiga o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida”gi QL–486sonli O‘zbekiston Respublikasi qonuni loyihasi haqida (birinchi o‘qish);
  • “Qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish to‘g‘risida”gi QL–491sonli O‘zbekiston Respublikasi qonuni loyihasi haqida (birinchi o‘qish);
  • “O‘zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga o‘zgartishlar kiritish to‘g‘risida”gi QL–494sonli O‘zbekiston Respublikasi qonuni loyihasi haqida (birinchi o‘qish);
  • O‘zbekiston Respublikasi Bosh vazirining o‘rinbosari A.Abduhakimovga O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining “Umumta’lim maktablarida tibbiy xizmat ahvolini yaxshilash choratadbirlari to‘g‘risida”gi parlament so‘rovini yuborish haqidagi masalalar muhokama qilindi.

Bugun, 2019 yilning 23 aprel kuni O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi deputatlari tomonidan “Qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasining Qonuni qo‘rib chiqildi va birinchi o‘qishda qabul qilindi.

Hujjat loyihasiga muvofiq, quyidagilar xususiylashtirish ob’ektlari hisoblanadi:

  • yuridik shaxslarga xususiylashtiriladigan yoki ularga mulk huquqi asosida tegishli bo‘lgan bino va inshootlar, sanoat infratuzilmasi ob’ektlari yer uchastkalarida joylashgan, shuningdek, ularga tutash va ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshirish uchun zarur miqdordagi yer uchastkalari;
  • O‘zbekiston Respublikasi fuqarolariga yakka tartibdagi uyjoy qurish va turar-joyiga xizmat ko‘rsatish uchun beriladigan yer uchastkalari;
  • bo‘sh turgan yer uchastkalari;
  • O‘zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi qoshidagi Urbanizatsiyani rivojlantirish jamg‘armasiga belgilangan tartibda taqdim etilgan yer uchastkalari.

Bugun, 2019 yilning 23 aprel kuni deputatlar tomonidan O‘zbekiston Respublikasi Hisob palatasining 2018 yil yakunlariga bag‘ishlangan hisoboti eshitildi. Unda jumladan, qo‘yidagi muhim ma’lumotlar keltirilgan:

2018 yilda o‘tkazilgan o‘rganish va tahlillar, ko‘rilgan choralar va amaliy yordamlar natijasida:

  • joylarga chiqqan holda 234 514 ta yuridik shaxs va 1 676 285 nafar jismoniy shaxs bo‘lgan soliq to‘lovchilar faoliyati bevosita tahlil qilingan holda davlat budjetiga qo‘shimcha 4 721,9 mlrd. so‘mlik daromad manbalari aniqlandi. 2018 yilda budjetga rejalashtirilgan 9,1 trln.so‘m qo‘shimcha manba hududlar bo‘yicha 9,8 trln.so‘mga (107,1%) ta’minlandi;
  • budjet tizimi budjetlari shakllantirilishi va xarajat qismi ijro etilishini nazorat qilish tadbirlari davomida 1 196,8 mlrd. so‘mlik va 74,2 mln. dollarlik noqonuniy va samarasiz xarajatlar, shuningdek boshqa uslubiy xato va kamchiliklar aniqlandi. Aniqlangan moliyaviy kamchiliklarning 101,5 mlrd. so‘mlik qismi bartaraf etilishi ta’minlandi;
  • O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 3 151 ta hujjatlaridagi 25 642 ta topshiriqlar ijrosi nazoratga olinib, 853 ta muammoli masalalar bo‘yicha 264,5 mlrd. so‘m, 52,1 mln. doll. va 3,6 mln. yevrolik mablag‘lar jalb qilinishi hamda 68 ta tadbirkorlik sub’ektlariga yer maydonlari ajratilishida amaliy yordam ko‘rsatildi.
23 aprel 2019 yil
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi yalpi majlisi muhokamalari
16 aprel 2019 yil

Bugun, 2019 yilning 16 aprel kuni O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining bir qator dolzarb masalalarga bag‘ishlangan yalpi majlisi bo‘lib o‘tadi. Unda, jumladan:

  • «Turizm to‘g‘risida»gi;
  • «Qayta tiklanuvchi energiya manbalari to‘g‘risida»gi;
  • «Shaxsga doir ma’lumotlar to‘g‘risida»gi;
  • «Xalqaro tijorat arbitraji to‘g‘risida»gi;
  • «Fuqarolar sog‘lig‘ini saqlash to‘g‘risida»gi;
  • Davlat-xususiy sheriklik to‘g‘risida»gi O‘zbekiston Respublikasi qonun loyihalari muhokamasi kun tartibidan o‘rin olgan.

Shuningdek, deputatlar tomonidan Toshkent viloyatining Zangiota tumani va Toshkent shahrining Sergeli tumani hududlarini qisman o‘zgartirish masalasi ham ko‘rib chiqilishi rejalashtirilgan.

Ayni paytda O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining bir qator dolzarb masalalarga bag‘ishlangan yalpi majlisi bo‘lib o‘tmoqda.
Qonunchilik palatasi deputatlari tomonidan «Turizm to‘g‘risida»gi O‘zbekiston Respublikasi qonuni yangi tahrirda uchinchi o‘qishda qabul qilindi.
Qonunga yo‘riqchi-yo‘l boshlovchi, mustaqil turizm, turizm sohasining sub’ektlari, turizm sohasi sub’ekti, turistik yo‘nalish, ekskursant kabi yangi tushunchalar kiritildi.
Shuningdek, Qonunning 5-moddasida turizm shakli va ko‘rinishiga aniqlik kiritildi. Endilikda, turizmning ikki shakli mavjud: xalqaro va ichki turizm. Xalqaro turizm o‘z ichiga:

  • Kirish turizmi — O‘zbekiston Respublikasida doimiy yashamaydigan shaxslarning O‘zbekiston Respublikasi hududidagi sayohati;
  • Chiqish turizmi — O‘zbekiston Respublikasida doimiy yashovchi shaxslarning boshqa mamlakatga sayohati;
  • Ichki turizm — O‘zbekiston Respublikasida doimiy yashovchi shaxslarning O‘zbekiston Respublikasi hududidagi sayohati.

Ayni paytda O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining bir qator dolzarb masalalarga bag‘ishlangan yalpi majlisi bo‘lib o‘tmoqda.
Deputatlar tomonidan «Qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalanish to‘g‘risida»gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuni uchinchi o‘qishda qabul qilindi va O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatiga yuborish to‘g‘risida qaror qabul qilindi.
Qonunga muvofiq, qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan energiya ishlab chiqaruvchilarga quyidagi imtiyozlar va preferensiyalar berilishi nazarda tutilgan:

  • qayta tiklanuvchi energiya manbalari qurilmalariga (nominal quvvati 0,1 MVt va undan ortiq bo‘lgan) mol-mulk solig‘ini to‘lashdan va ushbu qurilmalar bilan band bo‘lgan uchastkalar bo‘yicha yer solig‘ini to‘lashdan ular foydalanishga topshirilgan paytdan e’tiboran 10 yil muddatga ozod etiladi;
  • qayta tiklanuvchi energiya manbalari qurilmalarini ishlab chiqaruvchilar davlat ro‘yxatidan o‘tkazilgan sanadan e’tiboran 5 yil muddatga soliqning barcha turlarini to‘lashdan ozod etiladi.

Amaldagi energetika resurslari tarmoqlaridan to‘liq uzib qo‘yilgan yashash uchun mo‘ljallangan joylarda qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalanuvchi shaxslarga egaligidagi mol-mulk muqobil energiya manbalari o‘rnatilgan oydan e’tiboran 3 yil muddat jismoniy shaxslardan olinadigan mol-mulk solig‘i solinmaydi.

Amaldagi energetika resurslari tarmoqlaridan to‘liq uzib qo‘yilgan yashash uchun mo‘ljallangan joylarda qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalanuvchi shaxslar qayta tiklanuvchi energiya manbalari o‘rnatilgan oydan e’tiboran 3 yil muddatga yer solig‘idan ozod etiladi.

Ayni paytda O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining bir qator dolzarb masalalarga bag‘ishlangan yalpi majlisi bo‘lib o‘tmoqda.
Deputatlar tomonidan “Xalqaro tijorat arbitraji to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasining Qonuni ko‘rib chiqildi va birinchi o‘qishda qabul qilindi.
Mazkur hujjat O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining «O‘zbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi huzurida Toshkent xalqaro arbitraj markazini (TIAC) tashkil etish to‘g‘risida» PQ-4001-sonli qarori 5-bandi hamda “2017-2021 yillarda O‘zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yo‘nalishi bo‘yicha Harakatlar strategiyasini “Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili”da amalga oshirishga oid Davlat dasturi”ning 35-bandi ijrosini ta’minlash maqsadida ishlab chiqildi.


Qonun loyihasi BMTning xalqaro savdo huquqi bo‘yicha Komissiyasi tomonidan 1985 yil 21 iyunda qabul qilingan va BMT Bosh Assambleyasi tomonidan ma’qullangan YuNSITRALning Xalqaro tijorat arbitraji to‘g‘risidagi Namunaviy qonuni asosida, shuningdek arbitraj muhokamasi sohasida jahon amaliyoti hisobga olingan holda ishlab chiqilib, 56 moddadan iborat.


TOShKYeNT ShAHRI HUDUDI KYeNGAYaDI

O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining qaroriga muvofiq, Toshkent viloyatining Zangiota tumani va Toshkent shahrining Sergeli tumani hududlari qisman o‘zgartiriladi.

Natijada, Toshkent viloyati Zangiota tumanida joylashgan O‘zgarish qishlog‘i Toshkent shahri Sergeli tumani tarkibiga o‘tkaziladi.

O‘tkazilgan hududda 3 ta MFY (Pastdarxon, Yuqoridarxon, Toshkent) mavjud bo‘lib, jami 428 gektar, shundan, qishloq xo‘jaligi yerlari 111,1 gektar, aholi xonadon osti yerlari 102,8 gektar, qurilishlar, ko‘chalar, saroylar va maydonlar bilan band yerlar 134,8 gektar xamda suvosti, yo‘l osti va boshqa yerlar 78,4 gektarni tashkil etadi.

16 aprel 2019 yil
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi yalpi majlisi muhokamalari